Қуръондаги баъзи фойдали ва қизиқарли маълумотлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳдан бошқага сажда қилиш

Қуръони Каримда фаришталар Одам алайҳиссаломга ва Юсуф алайҳиссаломга оталари Ёқуб алайҳиссалом ва акаларининг сажда қилганлари хабари берилган.  Бу қандай ҳолда бўлган?

Аслида сажда улуғланаётган шахсга эгилишдир. Шариатда пешонани ерга қўйишдир.

Фаришталарнинг  Одам алайҳиссаломга қилган саждалари саломлашиш, улуғлаш ва ҳурмат кўрсатиш саждасидир.  Ибодат қилаётгандаги ёки намоз ўқиётгандаги сажда эмас.  Замахшарий айтадилар: «Аллоҳ таолога қилинган сажда ибодат учун қилинган саждадир.  Фаришталарнинг  Одам алайҳиссаломга ва Ёқуб алайҳиссалом ҳамда ўғилларининг Юсуф алайҳиссаломга қилган саждалари уларни икром қилиш кўринишидаги саждадир».

 Иблис фариштами?

Муфассирлар бу ҳақда икки хил фикр билдиришган.

  1. Иблис фаришталардан бўлган. Улар буни Қуръони Каримнинг Бақара сурасидаги «Фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар!» деганимизни эсла. Улар сажда қилдилар, фақат иблис бош тортди, мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди», оятини далил қилиб келтиришади.
  2. Иблис жиндир, у фаришта эмас. Бу қавлга Қатода, Ҳасан ва Замахшарий қўшилишган.   Ҳасан Басрий айтадилар: Иблис бир лаҳзага ҳам фаришта бўлмаган. Шу қавл кучлидир. Уларнинг далиллари:

– фаришталар маъсият қилишдан покдирлар.  Иблис Роббисининг амрига исён қилган;

–фаришталар нурдан яралган. Иблис эса оловдан яратилгандир. Уларнинг табиатлари турли хил;

– фаришталарнинг зурриёти йўқ. Иблиснинг зурриёти бор;

– иблиснинг жиндан эканлигига очиқ далил Каҳф сурасидаги: «Фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар», деганимизни эсла. Бас, ўшанда улар сажда қилдилар. Магар иблис қилмади. У жиндан бўлган эди. У ўз Роббининг амридан чиқди. Энди сизлар мени қўйиб уни ва унинг зурриётларини дўст қилиб оласизларми?! Ҳолбуки, у сизларга душман-ку! У золимлар учун нақадар ёмон бадалдир».

Одам алайҳиссаломни фаришталарга таништириш

Уламолар дейишади:  Аллоҳ таоло фаришталарга Одам алайҳиссаломни яратишини айтиши, бандаларига барча ишларда маслаҳат солиб иш қилиш зарурлигини ўргатиш учундир.

 Одам алайҳиссаломни ерда ҳалифа бўлишларининг ҳикмати  Аллоҳнинг бандаларига эҳтиёжмандлиги эмас, балки ибодат қилувчиларга Аллоҳнинг раҳматидир.

  Ибодат қилувчилар Аллоҳнинг раҳматисиз унинг буюрган ва ман қилганларини бажара олмасдилар.  Шунинг учун Аллоҳ уларга ўзининг раҳмати, эҳсони ва лутфи ила уларнинг ўзларидан бўлган расулларни юборган.

 Ҳафиз ибн Касир дейди:  Фаришталарнинг: «Унда фасод қиладиган, қон тўкадиган кимсани яратмоқчимисан?» сўзлари Аллоҳга эътироз ёки Одам алайҳиссаломга ҳасад кўринишидаги гап эмас.  Улар бу сўзни ерда ҳалифа бўлишининг ҳикмати нимада эканини билиб олиш учун айтишган. Фаришталар:  «Ерда фасод ишлар қиладиганлари бор бўлган одамларни яратишнинг ҳикмати нима?» дейишган.

 Таҳсил  китобида дейилади: «Фаришталар Аллоҳ билдиргани учунгина одамлар ерда фасод қилишини билганлар».

 Дейиладики: «Ерда аввал жинлар яшаган ва бу ерда улар фасод қилишган. Сўнгра Аллоҳ ерга фаришталарни юбориб, жинларни ҳалок қилдирган.  Фаришталар бани Одамни жинларга қиёслашган».

араб тилидан Назокат таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Москвада ушбу ҳафтада ўтаётган модалар ҳафталигида Чеченистон республикаси бошлиғи Рамзан Қодировнинг давоми...

14:44 / 02.12.2016 2582
   Исломда оилани мустаҳкамлаш ҳақида сўз борар экан, шариатимиз оиладаги барча муносабатлар қатори ундаги давоми...

04:49 / 27.10.2016 4473
 Муҳаббатга мубтало бўлиб Бир йигит бор эди. Олий ўқув даргоҳида бир қизни ёқтириб,  унга уйланмоқчи давоми...

01:24 / 27.12.2016 2673
Тошкент шаҳар бош отинойиси Дилбар Отабоеванинг Muslimaat.uz сайти 10 йиллик тадбиридаги давоми...

20:05 / 22.10.2017 3031