Қуръон мусобақасининг аёл-қизлар ўртасидаги Республика босқичи ғолиби аниқланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун Тошкентда Қуръон мусобақаси Республика босқичининг аёл-қизлар ўртасидаги беллашувлари якунланди. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган ва Ўзбекистон мусулмонлар идораси бошчилигида ўтказилган муборак беллашув шу билан ўз ниҳоясига етди.

Ғолибаларни тақдирлаш маросимига Вазирлаш маҳкамаси қошидаги Дин ишлари қўмитаси раиси Жасур Акромов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлар идораси раис ўринбосари Иброҳим ҳожи Инъомов ташриф буюрди.

Ҳақиқий Қуръон байрамига айланиб кетган якуний беллашув ғолибаларини аниқлаш ҳакамлар учун осон бўлмади, албатта. Аммо одилона қўйилган баллар уларнинг исмларини аниқлаб берди.

Марҳамат, қуйида Қуръон қироати бўйича Республика босқичи ғолибалари билан танишинг.

 

Рағбатлантирувчи мукофотлар

Энг ёш қория: Бувайхўжаева Хадича Одилжон қизи

Энг тажрибали қория: Ҳайитова Хосият Жўрақул қизи

Энг хушовоз қория: Жамилова Дилфуза Камолиддин қизи

Энг матонатли қория: Шакирова Нодирахон

АСОСИЙ СОВРИНЛАР

 

Тиловат йўналиши

18–25 ёш:

1-ўрин: Нажмиддинова Нозима

2-ўрин: Абдулаҳадова Муқаддам

3-ўрин: Мирзаева Мубинахон

26–40 ёш:

1-ўрин: Акрамова Оминахон

2-ўрин: Мўминова Мўътабар

3-ўрин: Аллаева Шохистахон

Ислом билим юртлари талабалари орасида:

1-ўрин: Сайдалиева Муфаззала

2-ўрин: Норхўжаева Нилуфар

3-ўрин: Ҳусанбоева Муслима

 

Ҳифз йўналиши

18–25 ёш:

1-ўрин: Абдулҳакимова Дилобар

2-ўрин: Мўйдинова Мубинабону

3-ўрин: Жуманова Гулжаҳон

 

26–40 ёш:

1-ўрин: Зоирова Нафиса

2-ўрин: Абдукаримова Нигорахон

3-ўрин: Масидиқова Ўғилой  

Ислом билим юртлари талабалари орасида:

2-ўрин: Фозилова Матлуба

3-ўрин: Саъдуллаева Моҳинур

Олий мукофот (Гран При): Нажмиддинова Робия

Ғолибаларга қимматбаҳо эсталик совғалари ва дипломлар топширилди. Олий мукофот ва биринчи ўрин соҳибаларига муборак умра зиёрати йўлланмалари берилди.

Барча иштирокчилар ва меҳмонлар, аввало, Юртбошимизга, сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятига, шунингдек, ҳокимият вакилликлари, ички ишлар ва соғлиқни сақлаш ходимларига, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Тошкент шаҳри Ёшлар маркази раҳбарларига, қолаверса, бу муборак ишга сафарбар этилган барча-барчага чин дилдан миннатдорчилик билдирдилар.

Қуръон қироати мусобақаси ўз ниҳоясига етди ва энди навбат ҳадислар беллашувига!

Хабарларни “muslimaat.uz” да кузатиб боринг.

“muslimaat.uz” 

Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Аллоҳни қанча кўп зикр қилсак, шунча яхши экан. Биз, аёллар, уй юмушлари билан банд пайтимизда, яъни кир давоми...

12:30 / 16.10.2016 2797
Узрлиларнинг ҳукми «Доимий ел келадиган, бурни қонайдиган, жароҳат ва турли хил тошмаларидан доимий сув давоми...

05:18 / 10.05.2017 3251
Бугун 30 апрель 2019 йил санасида Хадичаи Кубро аёлқизлар ўрта махсус Ислом билим юртининг 20 нафардан давоми...

11:26 / 01.05.2019 3045