Қуръон ҳақиқатлари ва илмий кашфиётлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Галактикалар ҳамиша ҳаракатсиз ҳолатда турадими ёки вақт ўтиши билан бир-биридан узоқлашадими?

Само кенгайиб борадими ёки ўз жойида турадими?

Само қай тарзда кенгаяди?

Буларнинг барчасига Қуръоннинг биргина ояти билан жавоб бериш мумкин:

«Осмонни Ўз қудратимиз ила бино қилдик. Албатта, Биз кенг қилувчимиз» (Зарият сураси, 47-оят).

Илмий ҳақиқат

Машҳур америкалик астроном Ҳаббл 1929 йилда галактикалар биздан барча йўналишларда жуда катта тезлик билан узоқлашаётганини маълум қилди. Ҳаббл қонуниятига кўра (буни Redshift - “қизил силжиш” қонунияти дейилади), қизил силжиш (галактикаларнинг ўзаро бир-биридан, хусусан, бизнинг галактикадан динамик узоқлашиши) яқин масофадаги галактикалардан кўра узоқ масофадаги галактикаларда кўпроқ бўлиб, масофага пропорционал равишда ўсиб боради. Бу эса, қаерда турган бўлсак ҳам, коинот бизга нисбатан кенгайиб боришини билдиради.

Доплер ҳодисаси эса 1842 йилда немис физиги Кристиан Доплер томонидан кашф қилинган. Доплер нурни призмадан ўтказганда у етти рангга бўлинган (қизил, оловранг, сариқ, яшил, ҳаворанг, кўк, сиёҳранг). Шунингдек, нур келаётган манба узоқлаштирилганда энг қисқа спектр бўлгани ҳисобига қизил ранг тарафга силжиш содир бўлган. Манба яқинлаштирилганда эса нурнинг узунроқ спектри бўлгани учун кўк ва сиёҳранг тарафга силжиш бўлган.

Кундузи само нур таратади, деб ўйлайсизми?

Юлдузлар осмонда нур сочадими?

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

«Сизларни яратиш қийинми ёки У зот бино қилган осмонними? Унинг шифтини юқори кўтарди ва бекаму кўст, мустаҳкам қилиб қўйди. Кечасини қоронғу ва кундузини ёруғ қилди» (Назиъат сураси, 27-29 оятлар).

Аллоҳ таолонинг «Кечасини қоронғу қилди»деган сўзлари ҳақида ўйлаб кўринг. Нима учун Аллоҳ таоло «осмоннинг кечаси» ҳақида сўламоқда? Осмоннинг ерникидан бошқача кечаси борми? Нима учун ояти каримада қоронғу тушишини билдирадиган «азлама» сўзи ўрнига «ағташа» калимаси ишлатилмоқда?

Илмий ҳақиқат

Американинг йирик астрономларидан бири доктор Роджер шундай дейди: «Барча далиллар шунга олиб боради-ки, коинот ва ер бир бутун бўлган, кейин бир-биридан узоқдаша бошлаган. Само ва ер ортиқча ёруғликка ҳам, ортиқча қоқронғуликка ҳам эга бўлмаган қайноқ жисмни ташкил қилган. Бу жисмда ҳарорат, махфий ёруғлик ва қоронғулик мужассам бўлган. Тўғрироғи, бу қайноқ чанг (тутун) бўлган».

Ер ажралиб чиққан пайтда юлдузлар ҳам шаклланган. Шундан сўнг юлдузлар самода пайдо бўлган ёруғлик нурини қайтара бошлаган. Бу материялар ажралиб чиққан жой эса қоронғу бўлиб қолган. Шу тариқа, ер ва юлдузлар коинотдан ажралиб чиққандан сўнг ёруғлик пайдо бўлди ва коинотдаги қоронғулик кучайди.

Аниқроқ айтганда, бу ерда Аллоҳ тунни қоронғу қилиб, ундан ёруғликни чиқаргани ҳақида гап кетмоқда.

Илмий жиҳатдан қараганда ёруғлик нури ўзи шундайлигича кўринмайди. Балки фақат унинг предметлардаги акси кўринади. Ер атрофидаги фазо бўш бўлиб, унда ҳатто ҳаво ҳам йўқ. Шунинг учун ёруғлик нурини қайтарадиган ҳеч нарса йўқ. Бундан чиқади-ки, само ҳатто кундузи ҳам қоп-қора бўлади. Апполон космик кемаси космонавтлари бунга нафақат шахсан ишонч ҳосил қилишган, балки қора, қоронғу самонинг суратларини ҳам олишган.

Манба: Islam-today.ru

Мавзуга оид мақолалар
                                                   Бисмиллаҳр Роҳманир Роҳим Аллоҳ таолога ҳамду саноларимиз, Расулимиз Муҳаммад Мустафога дуруду саловатларимиз давоми...

08:23 / 04.02.2017 5394
2013 йил 1 февралда АҚШдаги муслима аёллар ташкилоти мусулмон бўлмаган аёллар ҳамда ҳижоб киймайдиган муслималарга бир кунга ҳижоб кийишни таклиф қилишди. Бунинг давоми...

07:55 / 09.12.2016 2265
Пайғамбар табобати Тиб илми моҳиятига кўра дунёвий илмлар қаторига қўшилса ҳам, аслида инсонларга чинакам фойдали табобатнинг илк куртаклари Қуръони Карим ва давоми...

22:07 / 11.02.2017 22513
Мўмин мўминнинг ойнасидир    «Ва албатта, сен улкан хулқдасан» Қалам сураси, 4оят.    Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар Мўмин мўминнинг давоми...

02:11 / 08.12.2017 2504