Қурбонлик қилмоқчи бўлган киши

0 576

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ўнкунлик кирса ва сизлардан бирон киши қурбонлик қилмоқчи бўлса, сочи ва баданидан (тук, тирноқ каби) бирон нарсани олмасин»

Имом Муслим ривоят қилган.

Бир ривоятда: «Сочи ва тирноқларини олишдан тийилсин»

Имом Муслим ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбонлик қилиш нияти бўлган кишилар ушбу кунлар мобайнида то қурбонлигини сўйиб бўлмагунича, соч ва тирноқ каби бадандан ўсиб чиқадиган нарсаларни олмаслиги кераклигига йўллаганлар. Демак, қурбонлик қилмоқчи бўлган киши ушбу кунларда соч ва тирноқларини олмаслиги мустаҳаб экан.

Баҳам кўринг

Leave A Reply