Қуръон мусобақаси ғолибаси ҳажга жўнатилади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бишкекда аёллар ўртасида Қуръон ўқиш мусобақаси ўтказилди. Муқаддас Китобнинг энг яхши қорияси унвони учун 18 нафар муслималар беллашди. Қуръони Шариф сураларини ёддан ўқиш йўналишидаги мусобақалар, бутун Қирғизистон бўйлаб ташкил этилди. Мусобақаларнинг якуний қисми Бишкекда бўлиб ўтди. Мусобақа мамлакат Мусулмонлар маънавият бошқармаси, ҳамда «Мутакаллим» мусулмон аёллар уюшмаси томонидан ташкил қилинган эди. Мусобақа якунига кўра, Қуръони Каримнинг 30 жузини ёддан аниқ ва хатосиз айтиб бера олган Гулнора Омурова биринчи ўринга муносиб деб топилди ва Ҳаж ибодатига бориш учун иккита йўлланмани қўлга киритди. Танловнинг бошқа иштирокчилари ҳам қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
«islam.ru» сайтидан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
    Ассалому алайкум, муҳтарам Шайх ҳазратлари Мана, динимизни элимизни йиғлатиб Аллоҳ таолонинг ҳузурига кетиб қолганингизга ҳам талай вақт бўлди. Сизнинг боқий давоми...

05:53 / 05.02.2017 5213
embedhttpswww.youtube.comwatchvzpvO2BgNkembed

06:55 / 06.03.2018 2320
«Муслимаат.уз» 10 ёшда 2017 йил 15 октябрь куни «Ҳилолнашр» нашриётининг мажлислар залида «Ислом.уз» порталидан ажралиб чиққан «Муслимаат.уз» аёлқизлар сайтининг 10 давоми...

07:02 / 16.10.2017 10095
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан аралашиб юрар эдилар. Ҳатто бир куни укамга «Я Абу Умайр, Маа давоми...

02:08 / 12.10.2016 2637