Қунут дуоси

0 10 172

Қунут дуоси витр намозининг учинчи ракъатида ўқилади. Уни ўқимоқ вожибдир. Шунинг учун билмаганлар учун дуони ўрганиш ҳам вожибдир. Қуйида бу дуони маънолари билан бирга келтириб ўтамиз.

اللَّهُمَّ اِنَّا نَستَعِينُكَ وَ نَسْتَغْفِرُكَ
Аллоҳим, албатта, биз Сендан ёрдам сўраймиз ва Сенга истиғфор айтамиз.

وَ نُوءْ مِنُ بِكَ
Ва Сенга иймон келтирамиз.

وَ نَتَوَكَّلُ عَلَيْكَ
Ва Сенга таваккал қиламиз.

وَ نُثْنِي عَلَيْكَ الْخَيْرَكُلَّهُ
Ва барча яхшиликлар учун Сенга мақтов айтамиз.

نَشْكُرُكَ وَ لاَ نَكْفُرُكَ
Ва Сенга шукр келтирамиз, куфр келтирмаймиз.

وَ نَخلَعُ وَ نَتْرُكُ مَنْ يَفْجُرُكْ
Ким Сенга фожирлик қилса, уни ажратамиз ва тарк қиламиз.

اللَّهُمَّ اِيَّاكَ نَعْبُدُ
Аллоҳим, Сенгагина ибодат қиламиз.

وَ لَكَ نُصَلِّي وَ نَسْجُدُ
Сенгагина намоз ўқиймиз ва сажда қиламиз.

وَ اِلَيْكَ نَسْعَي وَ نَحفِدُ
Сенгагина интиламиз ва шошиламиз.

نَرْجُو رَحْمَتَكَ
Ва Сенинг раҳматингни умид қиламиз.

وَ نَخْشَ عَذَابَكَ
Ва азобингдан қўрқамиз.

اِنَّ عَذَابَكَ بِالْكُفَّرِ مُلحِقٌ
Албатта, Сенинг ҳақ азобинг кофирларга етгувчидир.

Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф

Баҳам кўринг

Leave A Reply