Қозон масжидида Қурбон ҳайити байрамига тайёргарлик бошлаб юборилди

0 138

 Қозон масжидида Қурбон ҳайити байрами олдидан жонлиқ сўйишга буюртмалар қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда Татаристон мусулмонлар идораси расмий сайтида хабар қилинди.

Муфтиятнинг хабар беришича, мусулмонлар яратган Аллоҳнинг муқаддас буйруғи – Аллоҳга итоат ҳамда ҳамд рамзи бўлмиш қурбонликни адо этишади.

Россияда жорий йили Қурбон ҳайити 21 августда нишонланади. Ҳайит намозидан сўнг уч кун ичида қурбонлик қилиш мумкин бўлади. Қурбонлик учун аталган жонлиқларни сўйиш буюртмалари Қозоннинг 17 жойида қабул қилинмоқда.

Даставвал тадбиркорлардан яхши бўлмаган ҳудудлар, жумладан, Қозоғистон ва Россиянинг жанубидан Қурбон ҳайити учун қўйлар олинмаслиги илтимос қилинди.

манба: http://www.islamisemya.com/aktualno/aktualno/novosti/16615-mecheti-kazani-nachali-podgotovku-k-kurban-bajramu

Баҳам кўринг

Leave A Reply