Қозоғистонлик қария Маккага велосипедда боради
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

76 ёшлик велосаёҳатчи Ўлжабой Смагулов ғайриоддий йўналишни мўлжаллаб қўйди. У ўзининг икки ғилдираклик ҳаракатланиш воситасида Қарағандадан тўппа-тўғри Саудия Арабистони, ҳамда Бирлашган Араб Амирликларидаги муқаддас жойларга боришга қарор қилди.

Бу одам ўзининг илк велосаёҳатини 2003 йилда Қозоғистондан Туркманистонга амалга оширган эди. Бугунги кунга келиб, у нафақат Қозоғистоннинг барча вилоятлари, балки  МДҲнинг, деярли, барча мамлакатларини айланиб чиқди. Навбатдаги йўналиш узунроқ ва мураккаброқдир. Ўлжабой Смагулов Ашҳабоддан йўлга чиқиб, Эрон ва Туркия орқали кетмоқчи. Бироқ БАА ҳукумати шарт қўйди. Чегарадан фақат гуруҳ бўлиб ўтиш мумкин. Шунинг учун ҳозирда Ўлжабой Смагулов «велоҳаж» сафарини амалга оширишни истаган ҳамфикрларни излаш билан овора. У муқаддас жойларга велосипедда келган биринчи мусулмон бўлиш умидида.

«islam.ru» сайтидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, шу кунларда Қуръон мусобақаси Тошкент вилояти бўйлаб давом этмоқда. Бугун эса Назарбек туманидаги Грант тўйхонасида Зангиота тумани, Қуйи Чирчиқ давоми...

05:51 / 12.02.2018 3151
Гўзал ўрнак икки дунё саодати учун зарур омил экан, ўзўзидан «Уни қандай қилиб вужудга келтирса бўлади» деган савол туғилиши табиий. Жавоб шуки, гўзал фазилатлар давоми...

00:33 / 10.05.2019 2348
Бизларни Ўзига иймон келтиришга мушарраф қилган ва неъматини батамом қилиб, Исломни дин деб рози бўлган Аллоҳ таолога У Зотнинг улуғлигига муносиб ҳамду давоми...

06:30 / 15.01.2018 2281
embedhttpswww.youtube.comwatchvwkLXKbzHdxAfeatureyoutu.beembed

03:23 / 20.08.2018 3543