Республика қорилар мусобақаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Қуръон ўқинглар, зеро у қиёмат куни ўз соҳибига шафоатчи бўлади». (Муслим ривояти)

2012 йил 19 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Республика қорилар мусобақаси «Хўжа Аламбардор» жоме масжидида бўлиб ўтди. Унда қори ва қориялар икки мураттаба ва мужаввид йўналиш бўйича мусобақалашдилар.

Жами 13 нафар ўғил бола ва 6 нафар қиз болалар қатнашдилар. Ушбу мусобақада muslimaat.uz сайтининг мухбирлари меҳмон бўлишиб, ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва иштирокчи қизлар билан суҳбатлашдилар. Қуйида улар билан мусобақа олдидан олиб борилган суҳбатни сизларга ҳавола этамиз.

Зарифа Қосимова Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимаси:

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Алҳамду лиллаҳил роббил аъламин вал аъқибату лил муттақин. Вассолату вассаламу аъла хойри холкихи Мухаммадин ва аъла алихи ва асхабихи ажмаиъин. 23 -қори ва қориялар мусобақасини бу йил ватанимизни мустақиллигнининг 21 йиллиги муносабати билан ўтказиляпти. Алҳамдуллилаҳ, мустақиллигимизнинг шарофати билан мана шундай чиройли қори ва қориялар мусобақаси ўтказилиши дилларимизни хушниуд қилади. Буларни қори ва қория қилиб етказган устозлари ва ота-оналарига шу жиҳатдан бу ўқиганларимизни шафаот қилишларидан умидвор бўлган ҳолатда Аллоҳга шукрона айтамиз. Қори ва қорияларимиз қилётган тиловати билан юртимизга тинчлик, фаровонлик, оилаларимиздаги тинчлик ва омонлик бўлишлигини сўраб қоламиз. Muslimaat.uz: бу йилги мусобақани устунлик ва камчилик томонлари борми? Зарифа Қосимова: Ўтган йилги мусобақалардан бу йилги мусобақалардан устунлик томонлари қизларнинг тайёргарлиги яхши, камчилик деб эътироф этиш мумкин бўлса, ҳаяжон босяпти. Бу йилги мусобақада яхшилик тарафга ўзгариш бор. Muslimaat.uz: ҳар йилги мусобақа баҳор фаслида бўлар эди, бу йилги мусобақа куз ойида бўлиб ўтяпти. Бунга муносабатингиз. Зарифа Қосимова: ўтган йилги мусобақа ҳаж ва умра сафарлари муносабати билан кечикиб қолганди. Бу йилги мусобақа эса ўқув йили бошида ўтказилишининг сабаби, мураттаб қориларимиз рамазонда таровеҳ намозларида Қуръони каримни такрорлари эскириб қолмаган ҳолатда мусобақада қатнашишлари ҳамда Тошкент Ислом институти ва махсус ислом билим юртиларида ва олимпиада, Йил ўқитувчиси каби тадбирларни бўлиб ўтиши ва уларнинг бир-бирига яқин келиб қолмаслигидадир. Қолаверса, Қуръони карим таровати ва шафоати билан ўқув йили ҳам чиройли ва мазмунли ўтса. Тошкент Ислом институтининг 3-курс талабаси Шоҳсанам Мамадалиева: Мен бу мусобақада мураттаб йўналиши бўйича қатнашяпман. Институтга киришдан аввал Қуръонни икки ярим порасинигина ёд олгандим. Институтда устозларимиз Қуръони карим тиловатига яна ҳам кўпроқ меҳр беришимизга сабаб бўлдилар. Яна институтда Қуръон тиловати учун шароитлар яратилган бўлиб, бизларга алоҳида устозлар бириктириб берилган. Шу сабабданми, 3 йил ичида 30 порани ёд олдим. Бухоро шаҳар «Жўйбори Калон» Ислом билим юрти 4-курс талабаси Нишонова Уммаҳо: Мен бу йилги мусобақада мужаввид йўналиши бўйича қатнашяпман. Мен ёшлигимдан Қуръон илми билан қизиққанман. Қуръон илмини ўрганиш жараёнида аввало тажвид илмига эътибор бериш зарур, деб ўйлайман, шунингдек, уни меҳр ва ихлос билан ўрганиш керак. Бухоро шаҳар «Жўйбори Калон» Ислом билим юрти 3-курс талабаси Маҳкамова Мадина: Бу йилги мусобақада мен мураттаба йўналиши бўйича қатнашяпман. Таассуротларим чексиз, ҳаяжондаман. Келажакда олий ўқув юртига кириб, Қуръон илмидан билим юртларида ўқитувчи бўлмоқчиман. Хадичаи Кубро Ислом билим юрти 3-курс талабаси Абдураимова Бибимухлиса: Мен бу йилги 23-қориялар мусобақасида мужаввида йўналиши бўйича иштирок этяпман. Мусобақада қатнашишдан мақсадим, Аллоҳни ризолигни топиш ва Қуръон илмини ўргатган Одинахон Муҳаммад Юсуф ва Қурбонова Гулобод устозларимнинг юзини ёруғ қилиш. Бу йилги мусобақада қори ва қориялар анча пуҳта тайёргарлик кўришган, шунинг учунми, ҳаяжондамиз. Хадичаи Кубро Ислом билим юрти 3-курс талабаси Мирҳамидова Моҳинур: Мен бу йилги мусобақада мураттаба йўналиши бўйича иштирок этяпман. Мусобақада қатнашишдан мақсадим, Аллоҳ ризолигини топиш ва олган Қуръон илмимни мустаҳкамлаш. Бу йилги мусобақа олдингиларидан ташкилий томондан янча мукаммаллиги билан фарқ қилмоқда. Иштирокчиларга яратилган шароит, нафақат иштирокчиларга, балки меҳмонларга кўрсатилган илтифот юқори даражада. Тошкент Ислом институтининг 2-курс талабаси Сулаймонова Маҳлиё билан мусобақадан сўнг суҳбатлашдик: Бугунги мусобақада мужаввида йўналиши бўйича қатнашганимдан ҳурсандман. Мусобақани ташкил этган Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва «Ҳўжа Аламбардор» жоме масжид ходимларига миннатдорчилигимни билдираман. Мусобақада ким ғолиб бўлишнинг аҳамияти йўқ. Энг катта мукофотни Аллоҳ таоло беради. Барча муслима опа-сингилларимга Қуръон тиловат қилиш насиб этишини Роббимдан сўраб қоламан. Мусобақа сўнгида натижалар қуйидагича бўлди: Мужаввида йўналиши бўйича 1-ўрин Хадичаи Кубро ислом билим юрти талабаси Абдураимова Бибимухлиса. 2-ўрин «Жўйбори Калон» Ислом билим юрти 4-курс талабаси Нишонова Уммаҳо. 3-ўрин Тошкент Ислом институтининг 2-курс талабаси Сулаймонова Маҳлиё. Мураттаба йўналиши бўйича: 1-ўрин «Жўйбори Калон» Ислом билим юрти 3-курс талабаси Маҳкамова Мадина. 2-ўрин Хадичаи Кубро Ислом билим юрти 3-курс талабаси Мирҳамидова Моҳинур 3-ўрин Тошкент Ислом институтининг 3-курс талабаси Шоҳсанам Мамадалиева.
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Қайси амал энг яхши амал» деб сўралганида, У Зот«Таниган ва танимаган одамингга таом ва салом бермоғингдир», давоми...

03:03 / 29.11.2016 13135
Муҳаммад Аҳмад 20 йил олдин  Сомалидан АҚШ га кўчиб ўтган. Ҳозирда ёқилғи қуйиш шаҳобчасидаги доимий ишидан ташқари, Ислом динига бағишланган мулътфильмлар яратиш давоми...

01:04 / 04.03.2017 7807
Cут Барчамизга болаликдаги қадрдон ичимлик. Унинг таркибида мураккаб углеводлар, турли оқсиллар, бир оз ёғ мавжуд. Шу боис ушбу маҳсулот жуда секин ҳазм бўлади ва давоми...

09:08 / 24.11.2016 3237
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Ҳурматли ва азиз сайтимиз фойдаланувчилари Мана тўрт кундирки, Шайх ҳазратларига муҳаббатли қалблар давоми...

19:12 / 02.02.2017 7135