Қор, ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам осмон уфқида булутни кўрсалар, ишни тарк қилар эдилар. Агар намоз ўқиётган бўлсалар ҳам. Сўнгра «Аллоҳим! Мен сендан унинг шарридан паноҳ сўрайман», дер эдилар. Агар ёмғир ёғса: «Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар». Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган. Ҳар бир мўмин-мусулмон ёғингарчилик  пайтида Аллоҳдан уни манфаатини ва фойдасини сўраб, ёмонлигидан эса паноҳ сўраб дуо қилиши лозим. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Устимиздан ёмғир ёғди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. У Зот чиқиб, кийимларини шимардилар. У Зотга ёмғир тегди. Биз сўраган эдик, У Зот: “У Роббиси ҳузуридан ҳозиргина тушди», дедилар». Абу Довуд ва Муслим  ривоят қилишган. Демак, ёмғирнинг ҳар бир томчиси ва қорнинг ҳар бир парчаси Аллоҳ ҳузуридан экан. Уламоларнинг айтишларича, қор, ёмғир ёғаётганда осмон эшиклари очиларкан. Ва шу вақтдаги дуолар ижобат бўларкан. Шундай экан, вақтни ғанимат билиб, дуога қўл очайлик.

Мавзуга оид мақолалар
Саримсоқ таркибида эфир мойлари, фитонцидлар, витаминлар, оз миқдорда йод, аллаин бирикмаси бўлиб, бу бирикма организмда ферментлар таъсирида кучли бактерицид давоми...

07:28 / 25.12.2016 6539
Аллоҳ таолонинг маърифати ва ваъдасининг тасдиғи ҳосил бўлса ҳамда умрнинг қисқалиги англаб етилса, ўша қисқа умрда қисқаликка йўл қўймаслик вожиб бўлади. Нафс давоми...

04:26 / 29.11.2016 3893
Сафийя онамизнинг оталари исми Ҳуяй ибн Ахтаб ибн Саъяҳ ибн Саълаба ибн Убайд ибн Каъб ибн Хазраж ибн Абу Ҳабиб ибн Назийр ибн Ниҳом ибн Нохум. Оналарининг исми давоми...

03:45 / 16.03.2017 5636
МАҲСИ ВОҚЕАСИ Масжидимиз имоми намозга келолмай қолган вақтларида, у кишининг шогирдлари ҳам бўлмаса, каминани имомликка ўтказиб қолардилар. Хусусан, олдинлари давоми...

05:31 / 27.02.2017 7230