​​«ҚИЗЛАРЖОН» КИТОБИНИНГ ТАҚДИМОТИ БОШЛАНДИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Бугун 18 ноябрь 2018 йил санасида “Ҳилол-нашр” нашриётининг анжуманлар залида Одинахон Муҳаммад Содиқ қаламига мансуб “Қизларжон” китобининг тақдимоти бўлиб ўтмоқда. Тадбирга давлатимизнинг бир қанча расмий идораларидан ҳурматли меҳмонлар таклиф қилинган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси, Тошкент Ислом институти ва бошқа муассасалар вакилалари, шунингдек, таниқли журналистлар, “Зирапча” телелойиҳаси иштирокчиларини ҳам кўриш мумкин. Тақдимот сабабчиси бўлган “Қизларжон” китоби яқинда “Ҳилол-нашр” нашриёти томонидан чоп этилган бўлиб, унда асосан аёл-қизларга оид нозик масалаларга кенг қамровда ёндашилган. Жумладан, бугунги кун муаммолари ҳам қаламга олинган. Эслатиб ўтамиз, мазкур тадбирга Одинахон Муҳаммад Содиқ раҳбарлик қилаётган “muslimaat.uz” аёл-қизлар сайти бош-қош бўлмоқда. Биз билан қолинг, ҳали қайноқ хабарлар олдинда!

 
Мавзуга оид мақолалар
Ёшлик инсон ҳаётининг энг мураккаб ва зиддиятли даври бўлса керак. Бир тарафдан, инсон ўз ҳаётининг бу фаслида кучқувватга тўла, соғлом бўлади. Унга бутун давоми...

11:44 / 06.04.2019 7583
Нафсим мени шундай ҳаракатга соладики, буни ўзим ҳам сезмай қоламан. Доимо унинг ниқташи сабаб хато тошларга қоқилиб йиқиламан. Баъзида унинг буйруқларини ақл давоми...

10:20 / 25.01.2017 3312
Ўтганларнинг охирати обод бўлсин ТАЪЗИЯ «Иннаа лиллааҳи, ва иннаа илайҳи рожиъун» «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз»   «Ҳилолнашр» давоми...

10:43 / 18.03.2017 3835
Бир куни устоз шогирдларидан сўради Болаларим Аллоҳ таоло сизни дунё устидан ҳукмрон қилиб қўйганида нима қилар эдингиз Бир шогирд деди Мен ер юзида давоми...

04:10 / 25.12.2018 4323