Қизлар, ҳеч қачон чекманг!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Соғломлик катта бахт эканлигини бемор бўлганлар яхши ҳис қиладилар. Касалликни келтириб чиқарувчи омиллар ва сабаблар эса бисёр. Ана ўша сабаблардан бири — чекишдир. Биз тамакининг таркиби ва никотин миқдори ҳақида гаплашмаймиз. Бундай ёмон иллатга боғланиб қолаётганлар орасида бугунги кунда аёлларнинг ҳам кўпаяётгани ташвишланишимизга асос бўлмоқда. Статистика маълумотларига кўра, чекаётган аёллар чекмайдиган аёлларга нисбатан стенокардия билан 13 марта, миокард инфаркти билан бир марта ва ошқозон яраси билан 10 марта кўпроқ зарарланадилар. 96-100 фоиз кашанда аёллар ўпка раки билан касалланадилар. Қизиқарлиси шундаки, тамаки таркибидаги никотин асабни зарарловчи моддалар таркибига киради. Ҳайвонлар устида тажриба ўтказилганда шу нарса аниқ бўлдики, никотин оз миқдорда юборилса, асаб ҳужайраларини қўзғатувчи таъсири кўрилади, яъни нафас олиш ва юрак уриши тезлашади, юрак қисқариш ритми издан чиқиб, кўнгил айниши ва қусишга сабаб бўлади. Кўп миқдорда юборилганда эса марказий асаб тизими, айниқса, вегетатив асаб тизими тормозланади, ундан сўнг асаб ҳужайралари фаолияти фалажланади. Асаб тизимининг издан чиқиши меҳнат қобилиятининг пасайишига, қўллар титраши ва хотиранинг сусайишига сабаб бўлади. Никотин ички секреция безлари фаолиятига ҳам жиддий таъсир кўрсатиб, айниқса, буйрак усти безидан ишлаб чиқарилаётган гормон-адреналинни қонга қуйилиши ва қон-томирларнинг қисқариши натижасида қон-босимининг кўтарилишига ва юрак уришининг тезлашишига сабаб бўлади. Аёлларда эса тухумдонлардаги гормонлар дисбалансига олиб келади. Натижада ҳайз функциясининг издан чиқиши ва ҳайзни вақтида келмаслик ҳоллари пайдо бўлади. Ҳомиладор аёлларда ҳомила гипотрифияси, ҳомиладорлик гипертензияси кузатилади. Қизларимизнинг ҳар томонлама соғлом ва турли зарарли одатлардан холи бўлиши – бу, келажагимиз учун соғлом фарзандлар туғилишининг асосий негизидир. Ўз гўзаллиги, соғлиги ва келажагини ўйлаган ҳар бир инсон бу ёмон одатдан воз кечгани маъқул.

М.Каттахўжаева, ТошМИ акушерлик ва гинекология кафедраси профессори

Мавзуга оид мақолалар
Абдуллажон Ғуломов таржимаси

07:29 / 28.12.2017 6331
ОЧКЎЗЛИКНИНГ ОҚИБАТИ  Кунларнинг бирида бир очкўз Исо алайҳиссалом ҳузурларига келиб Эй Исо Сен билан давоми...

17:03 / 17.03.2017 3813
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм... Муслималар форумида ўтказилган «Ҳайит байрамини қандай нишонлаймиз» номли давоми...

18:01 / 10.03.2017 4045
Ҳанафий мазҳабига амал қилган аёллар ўзларининг тилла тақинчоқлари 85 граммдан ва кумуш тақинчоқлари 595 давоми...

09:13 / 04.06.2017 3380