Қиёматга қолдими дийдор.?!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қиёматга қолдими дийдор.?! Кўз тегдими? Ислом «ой»ига , Дин илмида бойлар «бой»ига, Уммат ичра «дарё», «сой»ига, Қиёматга қолдими дийдор?! Шифо йўқдур, келса бу дардга, Олам тўлди оҳу фарёдга, Надоматдан энди не фойда.? Қиёматга қолдими дийдор.?! Илмингизга зор эди уммат, Минг аламда қолди бу уммат, Сиз экансиз, устоз, ғанимат, Қиёматга қолдими дийдор.?! Сиз умматга устун эдингиз, Муридларга муршид эдингиз, Устоз, нечун шошиб кетдингиз.? Қиёматга қолдими дийдор.?! Қилардингиз ажиб насиҳат, Сўзларингиз ҳадису оят, Узилдими, ҳайҳот, бу неъмат, Қиёматга қолдими дийдор.?! Ўрнингизга сўзлар китоблар, Сиздан бизга меъросу ёдгор, Ўқиганда ёшланар кўзлар, Қиёматга қолдими дийдор.?! Дейишарди сизни пешқадам, Не юртларга қўйдингиз қадам, Сўрар сиздан сиз тутган қалам, Қиёматга қолдими дийдор.?! Олиму ом сўрарди савол, Ҳеч жавобсиз қолмасди савол, Энди бизни қийнар бир савол, Қёматга қолдими дийдор.?! Барчамизни чорлаб билимга, Тўлдирдингиз юртни илмга, Қалбимиз дўст бўлганда сизга, Қиёматга қолдими дийдор.?! Қалбимизда армону ўкинч, Дилни ёрар пичоқдай соғинч, Қани устоз, қани бир юпанч? Қиёматга қолдими дийдор.?! Бизга устоз энди ўғлингиз, Бизга устоз икки қизингиз, Бизга устоз шогирдларингиз, Қиёматга қолдими дийдор.?! Қўлим очдим дуога бу кун, Раҳмат тилаб йиғладим бу тун, Сиз-ла яна кўришмоқ учун, Қиёматга қолдими дийдор.?! Аллоҳ сизни айласин раҳмат, Насиб бўлсин Фирдавс жаннат, Ҳазрат бизни қилинг шафоат, Қиёматга қолдими дийдор.?! Саодатмандлар...! Саодатманд экан қанчалар, Сизга ота-она бўлганлар, Саодатманд экан қанчалар, Ҳазрат, сизга фарзанд бўлганлар..! Саодатманд сизга устозлар, Ҳамсуҳбат, ҳамсафар, йўлдошлар, Саодатманд экан қанчалар, Ҳазрат, сизга издош бўлганлар..! Ҳазрат, сизга меҳр қўйганлар, Тафтингизда ёғдай куйганлар, Саодатманд экан қанчалар, Аллоҳ учун сизни суйганлар..! Ҳазрат, сиздан дуо олганлар, Насиб этиб шогирд бўлганлар, Саодатманд экан қанчалар, Файзингиздан баҳра олганлар..! Ёнингизда қоим турганлар, Ислом учун борин берганлар, Саодатманд экан қанчалар, Хизмат қилиб назар топганлар..! Тунлар сиз-ла бедор бўлганлар, Кундуз сизга мадор бўлганлар, Саодатманд, мана, бунчалар, Ҳазрат, сизга чин ёр бўлганлар..! Ниятлари холис бўлганлар, Ҳазрат, сизга мухлис бўлганлар, Саодатманд экан қанчалар Устоз, дея сизни суйганлар..! Сизни кўрмай муштоқ бўлганлар, Ғоибона суҳбат қурганлар, Саодатманд экан қанчалар, Сизга унсу улфат бўлганлар..! Табаррук деб эъзоз қилганлар, Ҳам ғанимат дея билганлар, Саодатманд экан қанчалар, Ҳатто сизни бир бор кўрганлар..! Бу дунёдан ўтар қанчалар, Ўтар қанча бедин гумроҳлар, Содатманд экан қанчалар, Ҳазрат, сизни таниб ўтганлар..! Гуноҳ сабаб қалби қотганлар, Ойдин тунда йўл йўқотганлар, Саодатманд қанча ёмонлар, Сиз туфайли ҳақни топганлар..! Сиз кетдинггиз..! Кўз ёш тўкканлар, Сиздан минглаб асар кутганлар, Саодатманд экан қанчалар, Дуо қилиб, дардин ютганлар..! Хақ ҳукмига бошин экканлар, Айрилиқдан қаддин букканлар, Саодатманд экан қанчалар, Ҳазратим деб, маҳзун бўлганлар..!

(НОЗИМЖОН УСМОНЖОН ЎҒЛИ) Андижон в. Мойгир қишлоғидан.

Мавзуга оид мақолалар
Tribuneнинг хабар беришича, Ислом динида тақиқланган маълумотларни блоклаш хусусиятига эга бўлган янги Halalgoogling давоми...

14:26 / 24.12.2016 3391
Оддий қилиб тушунтирганда касаллик бу, инсон организмининг кундалик эмоционал стресслар, инсон ҳаётида давоми...

10:42 / 26.12.2016 7652
САВОЛ Жунуб одам ғусл қилишни намоз вақтигача кечиктириши мумкинми ЖАВОБ Ювинишни намоз вақти киргунича давоми...

08:33 / 17.04.2017 4837
Сайтимизнинг азиз мухлис ва мухлисалари Сизни қизиқтирган саволларга сайтимизнинг «Педагог маслаҳатлари» давоми...

08:17 / 11.03.2017 3168