Қирғичли пирог
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Керакли маҳсулотлар:
  1. 250 г маргарин
  2. 650 гр ун
  3. 4 та тухум
  4. 300 гр шакар
  5. разрихлител
  6. 300 гр ёнғоқ
  7. бир банка қуйилтирилган сут.
Тайёрланиши: маргарин ва ун уқаланади. Тухумнинг сариғини 100 гр шакар билан кўпиртириб олинади. Уқаланган массага разрихрител ва тухумли аралашмани қўшиб хамир қилинади. Хамирни тўрт қисмга бўлиб музлатгича ярим соатга солиб қўйилади. Тухумни оқи ва 200 гр шакардан бизе қилиб олинади. Бизега ёнғоқни аралаштирилади. Хамирнинг иккита бўлагини қирғичдан чиқарилади, Устига бизе ва ёнғоқни ярми суртилади. Сўнг устига хамирнинг бир бўлаги қирғичдан чиқарилади ва бизели аралашманинг қолгани суртилади. Устидан хамирнинг қолган тўртинчи қисми қирғичдан чиқарилади. Бир соат пастроқ оловда пиширилади. Пишиб чиққандан кейин иссиқ пайтида устидан қуйилтириган сут қуйилади. Таъбга кўра шоколад ёки кокос сепса бўлади. Ёқимли иштаха!
Мавзуга оид мақолалар
Истамбулда жамоат билан намоз ўқиган кичкинтой мусулмонлар мукофотландилар. Қирқ кун ичида узлуксиз бомдод давоми...

07:26 / 26.10.2017 5411
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бизларни Муҳаммад соллаллоҳу давоми...

08:20 / 28.01.2017 3834
  Толиби илмлардан шундайлари борки, вақтларини  илм ўрганишдан кўра кўпроқ кераксиз ишларга давоми...

13:41 / 01.02.2017 7244
Бурун қонаган вақтда бошни ортга эгиш керак дейишади.  Лекин ҳеч қачон бундай қилманг   Чунки  қон давоми...

05:38 / 01.02.2017 4479