Қавати хамирга ўраб пиширилган қўзиқоринли ва гуручли гўшт

0 619

Қавати хамирга ўраб пиширилган қўзиқоринли ва гуручли гўшт

Масаллиқлар

  • 500 г гўшт(мол, қўй, товуқ ёки курка)
  • 250 г қавати хамир (оширма ёки оддий)
  • 300 г қўзиқорин
  • 200 г қайнатилган гуруч
  • 150 г пиёз
  • туз
  • мурч
  • растительное масло


Тайёрланиш услуби:

Гўштга туз ва мурч сепиб, фолгага ўралади.


Товага солиб, духовкага қўйилади. Бир соат давомида 180 градус иссиқликда пиширилади.


Пиёз майда тўғралади.

.

Қўзиқорин ҳам майдаланади.

.

Ўсимлик ёғида пиёзни қовуриб олинади.

Қўзиқорин қўшилади ва сувини тортгунча қовурилади.

 

Кейин қайнатилган гуруч қўшилади, тузини ростлаб аралаштирилади ва оловдан олиб совутилади.

Хамирни 3 мм қалинликда ёйилади.

Қўзиқоринли қийманинг 1/3 ни хамирнинг бир томонига ёйиб чиқилади.

Устидан фолгада пиширилган иссиқ гўштни қўямиз.

Гўштнинг устидан қолган қиймани соламиз.

Гўшт ва қиймани яхшилаб хамирга ўралади.

Товага пишириқ қоғози тўшаб ёки ёғ суркаб, ўралган хамирни қўйилади. 180 градусгача қиздирилган духовкага қўйилиб, 20-25 дақиқа давомида пиширилади. Пишгандан сўнг эҳтиёткорлик билан бир хил бўлакларга бўлиб, дастурхонга тортилади.

Ёқимли иштаҳа!

Баҳам кўринг

Comments are closed.