Қалб садоси – 7,8 (хотима)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

                                              7.

Маърифатнинг дарёси шайх Муҳаммад Содиқдир, Мўминларнинг пешвоси шайх Муҳаммад Содиқдир. Қиёматга қадарли ўчмас нурли излари, Ҳидоят раҳнамоси шайх Муҳаммад Содиқдир.   Ҳар қанча таърифласанг, эҳтиромга лойиқдир, Турган-битгани ибрат, чўнг шайхул машойихдир, Ҳар бир ўгит-каломи жавоҳир-ҳақойиқдир, Ҳидоят раҳнамоси шайх Муҳаммад Содиқдир.   Ўз фазлида инсоний хислатларни этган жам, Умматни тўғри йўлга солмоқ учун чеккан ғам, Яратганнинг ўзидан замин, замонга карам, Ҳидоят раҳнамоси шайх Муҳаммад Содиқдир.   Тамоми ер юзини чулғамишдир шуҳрати, Кўз олдимиздан кетмас, то қиёмат талъати, Қайси даврага борса, ўша мажлис зийнати, Ҳидоят раҳнамоси шайх Муҳаммад Содиқдир.   Энди букун бизларга фақат ёд этмоқ қолди, Эслаб дийдорларини, пинҳон дод этмоқ қолди, Уқбода жаннат сўраб руҳин шод этмоқ қолди, Ҳидоят раҳнамоси шайх Муҳаммад Содиқдир.                                8. Юз  йилда бир келар бу киби инсон, Солиҳлар сараси, зубдаи замон.   Пайғамбар вориси, мумтози адаб, Одамийлик аро яратмиш мактаб.   Туғилган эзгулик, маърифат учун, Ҳақ дин ривожига сарф этмиш кучин.   Қалами қоғозга бахш этгач сайқал, Тикламиш ўзига маънавий ҳайкал.   Таърифи битмайди мингта достонда, Бу каби аллома камдир жаҳонда!   Эй кўзим, йиғлагил, доно кетибдир, Эл аро ибрати аъло кетибдир.   Бухорийи соний, зукко муфассир, Тенгу тимсоли йўқ зукко кетибдир.   Маърифат ҳикматин бағрида сақлаб, Оқиб фано сори дарё кетибдир.   Ҳақ сўзини сўзлаб, раҳматин кўзлаб, Мислсиз орифи доно кетибдир.   Закоси-ла минглаб дилни забт этган, Кўз-кўнгилда аён сиймо кетибдир.   Сен ҳам Абдулаҳад, ёшларингни арт, Бўйсуниб, баҳукми қазо, кетибдир...  

Абдулаҳад Шаҳрихоний

6 апрель 2015 йил

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло «Уларни ўз оталари номи билан чақиринглар. Ана шу Аллоҳнинг наздида тўғридир. Агар оталарини билмасангиз, улар сизнинг дин қардошларингиз ва давоми...

20:06 / 03.12.2016 15651
Муҳаррам ойи ҳижрийқамарий тақвим бўйича йилнинг биринчи ойидир. Биринчи Муҳаррам янги йилнинг бошланиш кунидир. Одатда мусулмонлар бирбирларини бу муносабат давоми...

21:29 / 25.01.2017 4455
Ўн саккизинчи кун... Ассалому алайкум Мана бугун Рамазоннинг ўн саккизинчи куни Кеча бозордан қайтгач ифтор вақтида уйимизга кичик холам келдилар. Кечқурун уйга давоми...

07:59 / 14.06.2017 2563
Мусулмон фотосуратчи Сана Уллаҳ ўзининг Сиз ибодат қиладиган жойлар деб номланган фотожамланмаси учун 2019 йилги Гольдциер Goldziher мукофотига сазовор бўлди, деб давоми...

00:30 / 18.04.2019 1901