Қалб садоси – 4,5
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

                                  4

 О, сўз очмоқ оғир, ҳаёт – имтиҳон, Шайх олис юртларда юрди бир замон.   Бироқ олисларда кечирганда кун, Равнақ сўрди фақат Ватан, халқ учун.   Фақат шукур айтиб Парвардигорга. Талпиниб яшади она диёрга.   Ниҳоят, орқада қолди у кунлар, Ватанни қўмсабон ўтказган тунлар.   Қайтиб келди устоз юртга ниҳоят, Яна бўлди иши рушди хидоят.   Олисда ҳис этган Ватан қадрини, Булбул англагандек чаман қадрини!   Мовароунннаҳр аро солиб донг, Эзгу ишга машғул бўлди шому тонг.   Борки қалб қўрини илмга берди, Маърифат баҳридан жавоҳир терди.   Боқийга муҳрлаб эзгу номини, Эл қалбига тутди Ҳақ каломини.   5   Камина ҳам кўп бор бўлганман йўлдош, Андижон, Хоразмда сафардош, ёндош.   Таърифлаб ўқидим шеърим неча бор, Эсласам, кўзда ёш, дилда ифтихор.   Муфассал гапирсам, бўлур чўнг достон, Йўқ эрди устоздек олий нуктадон.   Тангрим ёрлақаган олим эди ул, Хосу ом ичида обрўли, маъқул.   Энди эслаш қолди мендек мухлисга, Армонда қолдириб кетди олисга.   Абдуманноб тақсир назарин топди, Шайхимга эҳтиром тўнини ёпди.

Абдулаҳад қори Шаҳрихоний

Мавзуга оид мақолалар
 Билол дам олиш кунлари бувижонисиникига борган эди. У ерда кунларнинг қандай тез ўтганини сезмай қолди. Дадаси Билолни олиб кетгани келди. Билол хоҳламайгина давоми...

10:12 / 02.01.2017 2751
Мақолада тасвирланган ҳолат бизнинг жамиятда у қадар жиддий тус олмаган бўлсада, шунга ўхшаш кўплаб унсурлар учраб тургани учун таржима қилинди. Аёл қувват давоми...

10:00 / 25.11.2019 4365
Мажлис уйланишдан олдин икки никоҳланишни истовчилардан бирида юқумли ёки уйланиш мақсадларига таъсир ўтказадиган хасталикни аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтиш давоми...

06:51 / 16.10.2016 2794
Бишкекда Саудия Арабистонига ҳаж зиёрати учун йўл оладиган ҳожилар учун либосни Қирғизистон гўзали Айкол Аликжанова тикади. Собиқ модель бир йил аввал рўмолга давоми...

10:59 / 12.03.2019 2625