Қадимда боланинг ДНКси қандай аниқланган?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар бирор аёлда ёмон иш қилганидан кейин ҳомила пайдо бўлса-ю, ўз айбини яшириш учун уни ўзининг никоҳий эридан бино бўлганини даъво қилса, зийрак момолар боланинг насабини қуйидагича аниқлаганлар. Ҳомиланинг туғилиш вақти яқинлашиб, тахминдаги саноқли кунлар қолгач, аёлнинг эрини, унинг шакл-шамоилини яхши биладиган ҳушёр ва фаросатли бир холис аёл шубҳадаги ҳомиладорга бириктириб қўйилган. Унинг вазифаси – чақалоқ туғилиши биланоқ, унинг юзига қараб, кимдан бўлганини аниқлаш бўлган.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳикмати ва мўъжизасини қарангки, чақалоқ туғилганидан токи бир неча соатгача худди отасига қуйиб-қуйгандек ўхшаб турар экан. Умрининг иккинчи кунидан бошлаб бу қиёфа уни тарк қилар ва бола бошқа кўринишга ўтар экан! Буни уйимизга меҳмон бўлиб келган бир онахондан эшитиб ҳайратдан ёқа ушлаган бўлсам, «Роваиул баён» тафсирида келган саҳиҳ ҳадисни ўқиб, уларнинг заковатига таҳсин айтдим. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятга кўра, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам зинода айбланаётган аёлнинг боласини аниқлаш учун қуйидаги топшириқни берган эдилар: «У аёлни кузатинглар, агар туққан боласининг кўзи сурмали, думбалари катта ва икки оёғининг болдири гўштли бўлса, у Шарик ибн Саҳмодан бўлади». Муддат етиб бола туғилгач, қараган доялар унинг худди шу сифатларга эга эканини кўрганлар.

Зебуннисо Қутбиддинхон қизи

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvt82XDiNB41Efeatureyoutu.beembed

06:13 / 08.02.2018 3303
Москванинг Тверь район суди мусулмонларни ва севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қилувчи провокацион «Мусулмонлар айбсизлиги» Америка давоми...

23:02 / 01.12.2016 2992
   «Менинг энг нуфузли тарихий шахслар рўйхатимда Муҳаммаднинг биринчи ўринда туриши баъзи ўқувчиларни ҳайратга солиши, баъзиларида эътироз уйғотиши мумкин. давоми...

07:20 / 25.09.2018 3269
Устоза Одинахон Муҳаммад Содиқнинг «Муфассал тажвид» деб номланган китоби. БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Биз, бандаларига Қуръони Каримни саодат маёғи қилиб давоми...

00:06 / 07.03.2017 4570