Қабзият – ич қотиши

0 9 814
Ич қотиши ҳазмсизликнинг белгиси бўлиб, кўплаб асоратларга, жумладан, бавосил, онкологик , тери, жигар ва нерв системасининг касалликларига, семизликка олиб келади.

Соғлом киши, одатда, ҳар бир овқат егандан кейин катта ҳожатга боради. Агар инсон кунда 2 марта овқатланиб, 1 марта ҳожатга борса ёки 2 кунда бир марта ҳожатга борса, бу унинг соғлиги хафв остида қолганини кўрсатади. Бу ҳолатдан қутулиш учун овқатланиш тартибини ўзгартириш лозим.

1. Ҳар бир таом ейишдан олдин бир пиёла сув ичиш керак. Сув ичаклардаги қолдиқларни туширади ва ичакларни ҳаракатлантиради.

Соғлом бўлишни истаган одам овқатдан кейин катта ҳожатга чиқмасдан олдин тарвуз, анжир, грейпфрут, олма, узум каби ичакларни дам олдирувчи мевалар ва кўкатлардан ташқари бошқа овқат емаслиги керак. Бу қоидага умрбод риоя қилиш лозим.

Соғлик учун энг тўғри ва фойдали нарса ҳожатда тиззалар букилган ҳолда оёқлар устига ўтиришдир. Унитаз қўллаш ва столда ўтириш қабзиятга сабаб бўлувчи омиллардан биридир.

2. Ич қотишига тинчлантирувчи транквилизатор дори моддалари, сийдик ҳайдовчилар, таркибида темир, кальций каби минераллари мавжуд дори воситалари ҳам сабаб бўлиши мумкинлигини унутмаслик лозим.

Агар қабзиятга мойилликни сезсангиз, ичакларни яхши ишлаши учун ҳар куни туйилган сано ёки сано аралаштирилган қоришмалардан бирортасини, зиғир уруғи ёки магнезий сульфат ишлатиш керак.
Бу муолажалар ичакларнинг ишини яхшилаб тартибга солгунча қилиниши керак. Ичаклар тузалса, муолажалар сонини ҳафтада бир марта қилиш кифоя қилади.

Кўп микдорда кўкатлар, мевалар ейиш қабзиятнинг олдини олади, бундан ташқари, кундалик таомларнинг фақат 40 % и пишган таом бўлиши керак. Қабзиятни даволашда асосан зиғир уруғи, сано ва магнезий сульфат ишлатиш мумкин.

Зиғир уруғининг 1 ош қошиғини майдалаб, асал билан аралаштириб ютилади ва устидан кўп сув ичилади, бу муолажа ичакларни ишлатади, шишларни кетказади, қонни тозалайди, яраларни ёпади, саратоннинг олдини олади.

Санони қўллаш:

Нормал ҳолда ейилган овқат қолдиқлари 42-36 соатдан кейин ичаклардан ташқарига чиқади. Майдаланган сано аралашмаси куннинг охирги таомидан кейин еки таоми билан бирга ейилиши керак. Ҳар ким санонинг ўзига етарли микдорини аниқлаши керак, бу микдор ҳазм бўлмаган озуқанинг ташқарига чиқишига сабаб бўлмасин, у ҳазм жараёнига ёмон таъсир этмаслиги керак ва ичакдаги қолдиқларнинг нормал тезликда чиқишини таъминлаши керак. Сано миқдори тўғри белгиланганда киши овқат истеъмол қилгандан кейин 24 соат ўтгач, муаммосиз катта ҳожатга чиқиши мумкин бўлади. Ошқозон ичакларда яра бўлса зигир уруғи ишлатиш керак, яралар ёпилиши билан санога ўтиш мумкин.

Сано аралашмалари:

Ич қотиши ва ҳазм заифлиги учун сано ва ялпизнинг тенг микдордаги аралашмаси;
Тенг микдорда сано, сачратқи барги ва шувоқ ўти аралашмаси;
30 гр сано, 15 гр жамбул, 15 гр ялпиз аралашмаси;
Бу аралашмалар майдаланиб, кунда ярим ёки бир чой қошиқдан таом устига сепиб истеъмол килинади. Майдаланган сано зайтун ёғи билан аралаштирилиб ютилади ёки бир тутам сано барги овқатдан кейин чайналади.

Магнезиум сульфат – инглиз тузи бир чой қошиқдан бир ош қошиққача бир пиёла сув билан эрталаб ичилади ва бир ёки икки соатдан кейин катта ҳожат келади. Ҳафтада бир ёки икки марта қўллаш мумкин. Шу ўринда кам ҳаракатлилик ҳам қабзиятнинг асосий сабабларидан бири эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозим. Инсон кундалик ҳаётида ўзига етарли миқдорда ҳаракатланмаса ҳам, ичак фаолияти бузилади ва ич қотиш ҳолатлари кўпаяди. Ёши улуғ инсонлар буни, албатта, эсда тутишлари ва вақт ўтгани сари ҳаракатларини асло камайтирмасликлари керак.

Раъно Тожибой қизи
Баҳам кўринг

Leave A Reply