Пайғамбарим (саллолоҳу алайҳи васаллам)

0 304

Етим бошин силаган

Умматим деб йиғлаган

Қалби ором билмаган

Оламлар пайғамбари

Сифатлари айтса кам

Дину иймонда маҳкам

Қанийди қўшни бўлсам,

Икки олам сарвари

Шукр, Равзангиз кўрдим

Беҳишт кезгандай юрдим

Руғимни ташлаб келдим

Икки олам сарвари

Таърифлашга тил ожиз

Меҳр тўла дил ожиз

Титрар юрак, қўл ожиз

Икки олам сарвари

Кўзим қароғидасиз

Қалбим ардоғидасиз

Мўминлар қалбидасиз

Икки олам сарвари,

Оламлар пайғамбари.

Матлуба ҳожи ая

Жуманазар қизи

«Азизларимга»китобидан

Баҳам кўринг

Leave A Reply