Ўзбекистон олимлари Санкт-Петербургдаги Бухоро амири масжидини қурилганидан 100 йил ўтиб кўришади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 1910 йилда Бухоро амири Саид Абдулаҳадхон ҳомийлигида вақф тарзида барпо этилган жоме масжиди қад кўтариб турибди. Масжиднинг лойиҳасини яратишда Амир Темур даврида қурилган бинолардан, жумладан, Самарқанддаги Гўри Амир мақбарасидан илҳомланилган.

2008 йилгача мазкур жоме масжиди Санкт-Петербургда ягона ҳисобланган. Бугунги кунга келиб, унинг шарқона услубда қад кўтарган миноралари ва мовий гумбазлари, худди юз йиллар аввалгидек, шаҳар меъморчилигининг ажралмас қисми сифатида қадрланади.

Шу йилнинг 6-8 июнь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон маданий мероси — халқлар ва мамлакатлар ўртасида мулоқотга йўл” Иккинчи Халқаро Конгресс иштирокчилари, шу жумладан, Ўзбекистон олимлари мазкур масжидга ташриф буюришади. Улар масжид деворларидаги мукаммал безакларни ва коллиграфик ёзувларни ўз кўзлари билан кўришлари мумкин бўлади.

Ушбу ташрифнинг муқаддас Рамазон ойига тўғри келиши унинг аҳамиятлилик даражасини яна ҳам оширади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Мунавваров, Конгресс иштирокчиси:

— Мазкур конгресс дастурига Бухоро амири томонидан қурилган масжидга ташриф ҳам борлиги диққатга молик. Очиғи, масжид ҳақида қисқа маълумотларга кўзимиз тушган бўлса-да, лекин шу вақтгача катта аҳамият берилмаганди. Масжидни яқиндан ўрганиш, унинг меъморий жиҳатларини кўриб чиқиш масаласи қўйилмаган эди. Мана энди ана шу камчиликнинг ўрни тўлдирилади. Чунки нима бўлганда ҳам масжид бизнинг ўтмишдаги меросимиз ҳисобланади.

ЎзЭОАВМА ахборот хизмати

Мавзуга оид мақолалар
       Шарқда «Абулмаоний»  маънолар отаси номи билан машҳур бўлган олим, адиб, мутафаккир Мирзо Бедил давоми...

16:07 / 27.02.2017 5461
gallery ids9090,9091,9088,9087,9089  Ҳазратим Доктор Ваҳба Зуҳайлини яқин оғайним дердилар. У кишига бўлган давоми...

04:26 / 12.02.2017 6264
Закотни олувчи Қуръонда зикр қилинган саккиз синфдан бири бўлиши лозим. Унинг зиммасида бир неча вазифа давоми...

10:43 / 09.03.2017 3264
Ҳақиқатдан ким тонар Ажаб дунё, ажаб хилқат, Ўзўзича бўлмаган. Еттиқат еру самовот, Бежиз давоми...

11:14 / 28.11.2016 2688