Ўзбекистон мусулмонлар идорасида Қуръон мусобақаси олдидан мажлис
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Куни кеча ЎМИ мажлислар залида "Қуръон мусобақаси – 2018” Республика босқичи олдидан ташкилий қўмита йиғилиши бўлиб ўтди. Унда аввалги босқичлардан олинган тажрибаларга таянган ҳолда бир қанча масалалар батафсил кўриб чиқилди. Жумладан, беллашув қаерда ва қай тарзда ўтиши, унда кимлар қатнашиши, иштирокчилар, ҳакамлар, меҳмонларни кутиб олувчи отинойилар ўзларини қандай тутишлари кераклиги каби мавзуларда ўзаро келишиб олинди. Шунингдек, иштирокчилар ва уларнинг оила аъзоларига мусобақа ўтадиган бинога киришлари учун махсус чипталар тарқатилиши айтиб ўтилди. Тадбирни тартибли ва чиройли ўтказиш бош мақсадимиздир, дейилди мажлисда. Томоша учун келадиган Қуръон мухлислари учун ташқарида катта мониторлар қўйилиши маълум қилинди. Йиғилишда Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақалари онлайн тарзда бутун жаҳон бўйлаб кузатилаётгани, Республика босқичида ҳам бу давом этиши ва ушбу ҳол ташкилотчилар, иштирокчилар, ҳакамлардан тортиб кузатувчилару томошабинларгача – барчанинг зиммасига катта масъулият юклаши алоҳида таъкидланди.

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА “muslimaat.uz” учун махсус тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
  5.Масжидлар ва жомеълар кутубхоналари Бу турдаги кутубхоналар тарихи Исломнинг дастлабки йилларига тўғри давоми...

06:12 / 06.03.2017 3528
Дубайда дунёдаги биринчи экологик тоза масжид қурилиши тугалланмоқда. Gulfnewsнинг хабар беришича, давоми...

09:52 / 15.09.2015 3584
  Керакли масаллиқлар Хамири 3 дона тухум, 1 пиёла қатиқ, 1 пиёла майонез, 8 қошиқ ун, 0,5 чой қошиқ ош содаси давоми...

06:40 / 29.11.2016 3250