Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимаси – Зарифа Қосимова
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Зарифа Қосимова 1959 йил 22 июнда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1966 йилда  Олмазор тумани (аввалги Октябр)даги араб тилига ихтисослаштирилган 1-мактабда ўқишга кирган. 1976 йилда ушбу мактабни тамомлаб, бир йил мобайнида машинистлар ўқув курсида ўқийди. Сўнгра 1977 йилда Ўрта Осиё мусулмонлари диний бошқармаси Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасида араб шрифти бўйича котибалик вазифасига ишга қабул қилинади. Собиқ совет вақтида котибалик қилиб юрган вақтида аёл-қизларга диний илмлар олиш имконияти бўлмагани сабабли диний таълимни  бувисидан олган.

 Мустақилликдан сўнг 1994-1998 йилларда Хадичаи Кубро ўрта-махсус билим юртида таҳсил олади. Ўқишни тамомлагандан кейин ушбу билим юртида иш фаолиятини давом эттиради. Шу билан биргаликда диний идорадаги котибалик ишини давом эттиради.

 1999 йилда  Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтига ҳужжатларини топшириб, 2003 йилда ўқишни битириб, олий маълумотга эга бўлади.  Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идорасидаги котибалик вазифасидан  Таълим бўлимига мутахассис қилиб тайинланади.

 2001 йилдан  2009 йилгача Ўзбекистон Мусулмонлари идорасида таълим ва  кадрлар тайёрлаш бўлимида хизмат қилади.

 2009 йилдан бошлаб ходимлар бўлимида фаолиятини давом эттирмоқда. 2009 йилдан буён Тошкент Ислом институтидаги Қуръон тўгарагида талаба қизларга Қуръондан устозлик қилиб келадилар.

 Кичик ҳикоялари  «Ҳидоят» журнали ва «Ислом нури» газеталарида чиқиб туради. Яна «muslim.uz» сайтида ҳам турли хилдаги мақолалари чоп қилинган.

 1999-2006 йилларда Тошкент Ислом институтидаги отинларнинг билимларини ошириш мақсадида қўшимча дарслар ташкил қилинган эди. Шу тўгаракларда ҳадисдан ва Қуръондан дарс берганлар. 2002 йилдан бери «Республика  Қорилар мусобақаси»да ҳакамлар ҳайъати аъзоси ҳисобланади.

  Ислом тадқиқоти марказида ҳам бир неча йил араб ҳарфлари бўйича ҳарф терувчиси бўлиб ишлаган.

Шу кунгача Зарифа Қосимова диний илмларини ошириб,  юртимиз муслималарига руҳий-диний озуқа ва маслаҳатлар бериб келмоқда.

 1977 йилдан буён ўтказиб келинадиган турли конференцияларда котиба сифатида қатнашиб келади.

 Ўзбекистондаги Ислом ўрта махсус  билим юртларидаги қабул комиссияларида ва имтиҳон ҳайъатида кузатувчи бўлиб ҳам ишлайди.

Мавзуга оид мақолалар
Савол Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг бўйлари қандоқ эди         Жавоб Пайғамбарлар султони Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам халқ давоми...

23:01 / 04.12.2017 3381
2014 йил 27 январь куни «рortal.islom.uz» қошидаги «мuslimaat.uz» cайтида мавлид маросими бўлиб ўтди. Анжуман Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Анжуманга «muslimaat.uz» cайти ва давоми...

06:26 / 21.01.2017 3449
76 ёшлик велосаёҳатчи Ўлжабой Смагулов ғайриоддий йўналишни мўлжаллаб қўйди. У ўзининг икки ғилдираклик ҳаракатланиш воситасида Қарағандадан тўппатўғри Саудия давоми...

08:05 / 21.12.2016 2867
Кўз  тегишига қарши ҳар қандай дуолардан ҳам яхшироқ  суралар Баъзи нарсалар борки, улар одамга ва унинг ҳолатига таъсир кўрсатади ва фан ҳалиҳануз уларни давоми...

00:13 / 02.03.2017 18866