Овқатланиш муҳити
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Ҳозирги кунга келиб одамлар, қаерда бўлишидан қатъи назар, таом тановвул қиладилар: ўринда, оммавий транспорт воситаларида, кинотеатрларда, сеанс вақтида, машинада. Уй шароитида эса бу «ким ўзар» ўйинига ўхшаб қолган. Ҳар бир оила аъзоси ўз ҳолича овқатланиб кетаверади ёҳуд телевизор қаршисига келиб олиб, музлаткич ичидаги борини пала-партиш ейишга тушишади…

Келинг, овқатланишда атроф-муҳитнинг қанчалик аҳамиятга эга эканини кўриб чиқсак. Масалан, хонанинг шинамлиги ва ресторан интерьерининг жозибалилиги овқатдан баҳра олишда ёрдам берадими? Ва ҳақиқатдан ҳам, овқат тановвули вақтида телевизор кўриш, китоб ўқиш, гаплашиш ёки классик мусиқа тинглаш аҳамиятга эгамикин?

Бизнинг жавоб – ҳа, атроф-муҳит организмининг овқатни қандай қабул қилишида жуда муҳимдир. Таом – бу, психофизиологик жараён. Организмдаги кўпгина физиологик механизмлар рефлекслар билан бирга, ишлайди. Рефлекслар эса ўз навбатида одатланиш орқали шаклланади. Овқат учун энг асосий механизм – бу, иштаҳадир. Иштаҳанинг бўлиши эса бош миянинг овқатланишга жавоб берувчи марказ билан боғлиқ бўлган ҳис қилиш органлари рецепторларига боғлиқдир.

Кўриш ва эшитиш қобилиятлари, ҳид билиш ва таъм билиш қобилиятлари каби овқатланишга жавоб берувчи марказ билан чамбарчас боғлиқдир. Шунинг учун ҳам машҳур ресторанлар жуда чиройли бўлади. Аммо бир шарти бор, интеръер иштаҳа очишга мойил бўлиши лозим. Албатта, овқатланишга мослаштирилган жой бўлса, мақсадга мувофиқдир.

Дам олиш ва ухлаш жойи бўлган ётоқхонада эмас. Шошиб, юриб эмас. Телевизор олдида эмас. Овқатланишни бошқа жараёнлар билан қўшиш ёки ёмон кайфиятда бўлиши организмда мушаклар қисқариши, адреналин гормонининг кўпайиши (ошқозон кислотасини ишлаб чиқаради), юрак уришининг тезлашиши ва қон босимининиг ошиб кетишига олиб келади.

Табиийки, шинам жойва қулай муҳит овқат ҳазм қилинишига ижобий таъсир кўрсатади. Хуллас, ёруғлик, интерьердаги ранглар, декорация, товушлар ва буларнинг ҳаммасининг муайян шароитлар билан уйғунлиги (масалан, нонушта учун тўғри келгани кечки овқатга номутаносиб) ҳамда соғлом озуқа, унинг сифати ҳам аҳамиятга эга. Барчангизга овқатланиш учун тўғри ва соғлом муҳит тилаб қоламиз!!!

Интернет материаллари асосида тайёрланди.

Мавзуга оид мақолалар
Рамазон бизга шифо бўлиши учун...  Муборак Рамазон ойи рўзаси холис Аллоҳ учун тутилишини ҳаммамиз яхши давоми...

01:34 / 02.05.2019 2720
 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Киши ишонмаса ҳам, фолбинга боришининг шариатда давоми...

12:03 / 24.01.2017 3732
Аллоҳга иймон келтирган ёш қизлар, бутун инсониятнинг муайян бир кунда ҳузурига қайтиши муқаррар бўлган, давоми...

15:11 / 20.01.2017 2788
 Шарқ фалсафасида, хусусан, Ислом таълимотида аёлга нисбатан муносабат, аёлни улуғлаш алоҳида ўрин давоми...

01:13 / 03.12.2016 2892