Овқат ва ичимликларга пуфлаш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саид  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

  «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимликка пуфлашдан қайтардилар. Бас, бир киши:

  «Идишга тушиб қолган нарсани кўрсам-чи?», деди.

  «Олиб ташла», дедилар у Зот.

  «Мен бир нафасда ича олмайман», деди.

  «Ундоқ бўлса, қадаҳни оғзингдан узоқлаштир», дедилар».

Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Кўпчилигимизда  оғзимизни куйиб қолишидан қўрқиб, иссиқ таом ёки ичимликка беихтиёр пуфлаш одати бор. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эса бундан қайтарганлар. Нима учун?!  Кўп одамлар буни еб-ичиш одобларидан бири деб ҳисоблашган.

Олимларнинг илмий тадқиқотлари шуни кўрсатдики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч бир нарсадан бежиз қайтармаганлар. Бунда бизлар учун яхшиликлар яширингандир. Қуръонда ҳам келган-ку: «У ҳаводан нутқ қилмас. У (Қуръон) ваҳийдан ўзга нарса эмас» (Нажм сураси, 3-4 оят).

Одам организмида фойдали бактериялар мавжуд бўлиб, улар зарарли бактерия ва микроблар ҳамда  уларнинг емирувчилик  фаолияти билан курашадилар. Бу фойдали бактериялар инсоннинг томоқ бўшлиғида яшашади. Ҳар сафар иссиқ овқатга пуфлаганда, ҳаво билан ташқарига чиқишади. Иссиқ пар билан таъсирга киришганда эса фойдалидан зарарли бактерияларга яйланадилар. Овқат билан қайта организмга тушгач, бу бактериялар гастрит ёки язва, борингки овқат ҳазм қилиш системасида хавфли ўсимталарнинг ривожланишига  ҳам олиб бориши мумкин.

Суннатга амал қилиб, зарарли одатни ташлаш ёки ташламасдан ҳаётингизни хавф остига қўйиш ўзингизга ҳавола.

манба: «ИСЛАМ И НАУКА»

Мавзуга оид мақолалар
Баъзида «Хавф афзалми ёки ражоми» дея сўралади. Уламолар «Бу каби савол нотўғри бўлиб, худди нон афзалми ёки давоми...

14:35 / 12.11.2016 3048
Маҳрамият махфийлик ҳақида олимларнинг шарҳлари Аёлнинг маҳрам бўлган жойлари ҳақида олимларнинг давоми...

12:24 / 22.01.2017 3085
 Оҳ, мусибатимда ҳамдардим, Устозим Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва давоми...

14:12 / 05.02.2017 6231
Чақалоқ туғилганидан кейин биринчи кунлариёқ унда туғма рефлектор реакциялари кузатилади. Кичкинтой давоми...

06:46 / 25.11.2016 7674