ОТА-ОНАНИ ЭЪЗОЗЛАШ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қадрли болажонлар! Барчамиз бизни дунёга келтирган, тарбиялаб вояга етказган ота-онамизни ҳурмат қилишимиз, эъзозлашимиз лозим. Қуйида шу ҳақда баъзи тавсияларни келтирамиз.
Ҳар кун эрталаб уйқудан тургач, мактабдан келганингизда, ота-онангиз ишдан ёки бошқа бирор жойдан келганларида уларга салом беринг.
Бирор жойга чиқмоқчи бўлсангиз ёки бирор иш қилмоқчи бўлсангиз, ота-онангиздан рухсат сўранг. Улар рухсат берсалар, яхши, рухсат бермасалар, хархаша қилиб, уларни ранжитманг. Шунингдек, уларнинг хоналарига ҳам ҳамиша рухсат сўраб киринг.
Ота-онангиз буюрган ҳар бир яхши ишни бажаринг. Дангасалик қилиб «Йўқ!» деманг. Уларга қулоқ солинг.
Овқатланганда аввал улар овқатни бошлаб беришларини кутинг. Улардан олдин дастурхонга қўл узатманг, беодоблик бўлади.
Йўлда юрганда ота-онангиздан олдинда юрманг. Уларнинг ортида ёки ёнида юринг.
Ота-онангиз бирор иш қилганда уларга ёрдамлаша олсангиз, ёрдамлашинг. Бўлмаса, уларга халал берманг.
Ота-онангиз сизга қилган яхшиликлари учун уларга раҳмат айтинг. Уларни яхши кўришингизни тез-тез айтиб туринг. Юзларидан, қўлларидан ўпиб, уларга меҳрингизни изҳор қилинг.
Улардан тез-тез ҳол сўраб туринг. «Дадажон, яхшимисиз?», «Ойижон, яхшимисиз?», «Соғлигингиз яхшими?», «Ишдан яхши келдингизми? Чарчамадингизми?» деб уларнинг ҳолидан хабардор бўлинг.
Уларни кўп дуо қилинг. Айниқса, намоз ўқиганингиздан кейин, Қуръон тиловат қилганингиздан сўнг уларни кўп-кўп дуо қилинг. «Аллоҳим, улар бизни кичиклигимиздан то ҳозиргача тарбиялагани каби Ўзинг уларга раҳм қил. Уларга яхшиликлар бер, умрларини узоқ қил. Ҳамиша хурсанд, бахтли бўлсинлар», денг.
Ота-онангиз чарчаган вақтда шўхлик қилиб, шовқин солиб, уларни баттар қийнаманг. Бироз дам олгунларича ўз хонангизда бўлиб туринг.
Кеч бўлганда ота-онангиз билан хайрлашиб, уларга яхши тилаклар билдириб, ўз ўрнингизга бориб ётинг.
Ота-онанинг яқинлари – буви-бува, амма-хола, тоға-амакиларни ҳурмат қилиш ҳам ота-онани ҳурмат қилишдек муҳимдир. Ота-онасини ҳурмат қилган бола уларни ҳам ҳурмат қилади. Шунингдек, ака-укалар, опа-сингиллар билан ҳам аҳил-иноқ бўлиш лозим. Бир-бирига яхши муомала қилиб, ишларида ёрдамлашиш керак. Ўзаро уришманг. Бундан ота-онангиз хафа бўладилар.

Ғиёсиддин Юсуф

Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ  Ғуслнинг суннатлари борми ЖАВОБ Ювинишда қуйидаги ўн икки нарса суннат саналади «Бисмиллаҳ» билан бошлаш Ният қилиш давоми...

00:44 / 27.02.2017 3945
Аллоҳнинг охирги ва мукаммал дини Ислом зоҳир бўлган пайтда инсоният жаҳолат ботқоғига ботган ҳолда эди. Деярли, инсон ҳаётининг ҳамма соҳалари издан чиққан давоми...

02:44 / 22.11.2016 5962
Хабар берилишича, Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистонга қилган ташрифида Ўзбекистондан 5200 та зиёратчи жўнатилиши ҳақида битим тузилди. Келишув давомида давоми...

23:23 / 22.01.2017 2519
Куни кеча юртимиз мусулмонлари улкан мусибатга, оғир жудоликка учради. Кўп йиллардан бери нафақат юртимиз, балки бутун мусулмон оламига сермаҳсул давоми...

08:03 / 04.02.2017 6442