Ошқовоқ ҳақида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Али ибн Сино ошқовоқ ҳақида турли фикрлар айтган:
Ошқовоқни қайнатиб шарбати ичилса, йўтал ва кўкракдан пайдо бўлган оғриқни қолдиради. Хом, пиширилмаган ошқовоқдан олинган шарбатни бурунга томизиш билан тиш оғриғини тўхтатиш мумкин.Ошқовоқ киши ошқозони учун ғоят фойдалидир. У намлантирадиган ва чанқоқни босадиган дорилардан биридир. Ошқовоқни қайнатиб, асал билан танаввул қилинса, ўта фойдалидир.Табиб Ҳаким Шаҳобиддин «Сабзавотлар ҳақида» номли шеърий асарида ошқовоқ тўғрисида бундай ёзган:
Совуғи, бод қўзғар танда ошқовоқ, Совуқ мижозлилар емасин мутлоқ. Иссиқ мижозлиларга кўп фойда этар, Ҳалқум билан танни яна юмшатар.Ошқовоқни, ёш гўдаклардан тортиб, қарияларгача, тез-тез еб туриш керак. Сутга қайнатилган ёки палла-палла қилиб, қасқонда буғлаб, қаймоқ суртилгани ҳам лаззат бахш этади, ҳам саломатлик ато қилади. Мана шу овқатларни халқ табобатида ёшларнинг тўғри ўсишига ва қариган аъзоларнинг фаолиятини чўзишга восита бўладиган бир шифо тарзида истеъмол қилишган.Эндиликда шифохоналаримизда ҳам ошқовоқ таомлари юрак-қон томир касалликлари билан оғриганларга дори сифатида едирилмоқда. Бу яна гастрит, ошқозон жароҳати, буйрак хасталиги, йўтал, астма ва томоғи фасодлаб, бўғма бўлганларга ҳам шифодир. Қовун ҳам киши организми учун фойдалидир. Ҳақиқий миришкор қўли билан етиштирилган тилни тилим-тилим қиладиган қовун буйракдаги тошни майдалайди. Ошқовоқ эса қишнинг қовунидир. Еган таомига шукр қилувчи одам, сабр ила рўза тутган одам билан баробардир. Оз бўлса ҳам, берилган неъматнинг шукрини адо этиб юрганинг кўп бўлиб, шукрини қилолмаганингдан афзалдир.
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. «Муслиманинг жамиятдаги ижтимоий ўрни» мавзусига бағишланган муслима аёллар давоми...

08:37 / 23.07.2018 2656
Фарзандларимизни, яқинларимизни дуо қилганимизда бахтсаодат сўраймизу, аммо сабртоқат, қаноат тилашни давоми...

18:39 / 14.04.2018 4670
  gallery columns2 linkfile sizemedium ids15424,15426,15427,15428 orderbyrand Керакли маҳсулотлар 4та тухум Турли хил кўкатлар Пишлоқ Оқ ва давоми...

06:59 / 04.03.2017 4925