Тадқиқот: ўранган аёллар гувоҳлик учун ишончлироқ кўринади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


"Daily Times"нинг хабар беришича, Канада ва Британияга тааллуқли икки университет томонидан олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, суд жараёнида гувоҳлик бераётган ўранган жабрланувчи аёллар ўранмаган аёлларга нисбатан кўпроқ ижобий қабул қилинган.
“Тахминларимизга зид равишда иштирокчилар мусулмонча кийинган аёлларни қолганлардан кўра кўпроқ ишончли, дея баҳолашди”, дейди Мемориал университети ходими Меган Мак Кардл.
Буюк Британиянинг Ланкастер ва Канаданинг Мемориал университетлари тадқиқотчилари томонидан ўтказилган ушбу тажрибада 120 иштирокчига тўрт хил видео кўрсатилган. Улардан иккитасида Ислом қоидаларига мувофиқ кийинган, биттасида махсус бош кийим кийган, яна бирида эса юзи ва сочи очиқ бўлган актриса ўз бошидан кечирган зўравонлик ҳодисаси тўғрисида гувоҳлик берган.
Сўровнома натижаларига кўра, шариатга мувофиқ ўранган аёллар энг кўп ишонарли, юзи ва сочлари очиқ аёл эса энг оз ишонарли бўлиб чиқди.
Манба: http://aboutislam.net

Мавзуга оид мақолалар
Иссиқ бутербродлар МасаллиқларИнгредиенты Для 6 бутербродов нам понадобятся 6 бўлак юпқа кесилган дудланган товуқ ёки курка гўштиколбаса, балиқва давоми...

01:45 / 29.11.2016 3033
Муҳтарама синглим Кўряпманки, ҳаётда аксар кишилар тирикчилик ғами билан юрибди. Пул топиш ғамида ўз оиласига, фарзандларига вақт ажрата олмаётганлар бир кун давоми...

02:58 / 03.04.2019 2926
Саудия Арабистонидаги Кабапўш кисва  тикилувчи фабрика Япониядан келтириладиган янгича ускуналар билан жиҳозланади. Куни кеча ускуналардан бирини олиб давоми...

20:20 / 08.02.2017 5549
Яшасангиз бўлмасмиди... Ойлар ўтиб кетди кунларни қувлаб, Наҳот, кўникдика йиғлабйиғлаб. Аҳдим бор ўтарман дуода доимо ёдлаб, Яшасангиз бўлмасмиди,  халқим давоми...

10:11 / 28.02.2017 3432