Оқил шогирд

0 888

Бир куни устоз шогирдларидан сўради:

– Болаларим! Аллоҳ таоло сизни дунё устидан ҳукмрон қилиб қўйганида нима қилар эдингиз?

Бир шогирд деди:

– Мен ер юзида бирорта ҳам иймонсиз қалбни қолдирмас эдим. Ислом гўзаллигидан ҳар бир киши баҳраманд бўлиб, мусулмон бўлар эди!

Яна бири деди:

– Мен ҳар кимга спиртли ичимликни ичишни ман қилар эдим!

Учинчи шогирд:

– Ҳаммани чекишдан қутқарар эдим! – деб жавоб берди.

Муридларнинг ҳар бири бирор нима ҳақида гапиришарди, фақат Муслиҳиддин афанди жим эди. Шайх ундан:

– Сен-чи, сен нима қилар эдинг? – деб сўради.

Шогирд ҳурмат билан жавоб берди:

– Азиз устоз, Аллоҳ сақласин! Яратганнинг халқ қилган нарсаларида камчиликлар бўлиши мумкинми? Менинг жавобим шуки, ҳамма нарса ўз ўрнида қолиши керак!

Бундай жавобни эшитиб, устоз жуда хурсанд бўлди ва шундай деди:

– Сен муродингга етажаксан, иншааллоҳ!

Баҳам кўринг

Leave A Reply