Онамнинг дуоси ҳаётимни ўзгартирди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Бир мажлисда ота-онага яхшилик қилишнинг фазилати ҳақида маъруза бўлди. Ушбу  қисса камина билан содир бўлган эди. Аллоҳга қасамки, бу ҳикояни фақатгина яхши кўрганларим ва биродарларимга фойда олишлари учунгина сўзлаб берганман.

 Тўғри йўлимнинг бошланишида онам турадилар. Онам менга шундай дердилар: «Эй болам, Аллоҳни рози қилишни истасанг, сени ҳақорат қилганни кечир». Онам қалблари муҳаббатга тўла ва кенг юрак соҳибаси эди.  Онам масжидда Қуръони Каримдан дарс берардилар. Аллоҳдан онамнинг умрларини узоқ қилишини сўрайман.

 Кунларнинг бирида онам бир шайхни масжидда маъруза қилаётганини кўрдилар. Унинг атрофини одамлар ўраб олиб, уни тинглашарди. Шунда онам: «Эй болам, сени одамларга шундай маъруза қилишингни кўришни Аллоҳ менга насиб қилсин», дедилар. «Мен учун дуо қилинг, эй онажон, унга ўхшаб ёки ундан ҳам яхшироқ бўлай», дедим. Бошларини силкитдилар ва ишларига кетдилар.

 Бир куни курсдошим менга боғланиб: «Кичкина бир масжидда  дарс берсанг. Масжид атрофида яшовчилар араб тилини яхши билмайдиган ажнабийлар маҳалласи экан. Масжидни ўша ердаги энг яхши масжидлардан бирига айлантирсанг», деб қолди. «Қила олмасам керак», дедим. «Аллоҳдан мадад сўраб, бошлайвер, сенга ёрдам бераман», деди.

 Мен учун қисқа хутба тайёрланди. Жума куни ҳаётимда биринчи маротаба  дарс бериш учун курсдошим билан масжидга бордик.  Аллоҳга ҳамд айтиб, илк маърузамни бошладим. Уч йил давомида ажнабийларга хутба қилдим.  Бир неча ой ўтиб масжидимиз имоми мен билан боғланиб шундай деди:  «Мен бугун тунда сафарга кетаман ва сен мени хутбамни маъруза қилишингни хоҳлайман ёки ўзинг хоҳлаган хутбангни қил».

 Аллоҳнинг иродаси билан ҳаётимда биринчи маротаба қўшнилар, маҳалла аҳли ва дўстларимнинг олдида минбарга чиқиб салом бериб, онамнинг дуоларини айтдим. Атрофимга қарасам, масжид одамлар билан лиқ тўла экан.  Шу воқеадан кейин, тахминан, икки ой ўтиб, масжид имомидан шанба ва сешанба кунлари асрдан кейин набавий ҳадиснинг тарбияга оидларидан дарс ўтишга рухсат сўрадим.  Имом таклифимга қўшилди ва Аллоҳнинг инояти билан  уч йил дарс бердим.

 Аллоҳ таолонинг фазли ила Қуръони Каримни ёдлашни тамомладим. Масжиддаги дасларим, Аллоҳнинг динига чақириш даъватларимни кенгайтирдим. Бу ҳам бўлса, Аллоҳнинг фазли ва онамнинг дуолари биландир.

 Аллоҳга қасамки, бир кун келиб имом ёки даъватчи бўламан деб ўйламагандим. Аллоҳга ҳамд бўлсинки, яқинларимнинг кўмаги билан шу даражага етдим. Субҳаналлоҳ! Аллоҳга қасамки,  ҳеч ким эмасдим. Аллоҳнинг раҳмати,  сўнгра онамнинг дуолари билан  ўзимни танидим.

 Сўнг мажлисдаги даъватчи шундай деди: «Биродарларим, кимки Аллоҳнинг тавфиқи ва розилигига эришмоқчи бўлса, Аллоҳга итоат қилсин ва ота-онага яхшилик қилсин».

  Бу қиссадан олинадиган фойдалар:

  1. Онанинг дуоси ҳаётни ўзгартиради.
  2. Солиҳ амалларда бардавом бўлиш.
  3. Ота-онага яхшилик қилиш Аллоҳнинг тавфиқига ва ризолигини топиш сабабларидан бири.

 Араб тилидан Назокат таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvMc1lrVSzPX8featureyoutu.beembed

10:54 / 27.02.2018 2663
Бизни иймонга чақирган, Қуръон билан ҳидоят қилган, фазлэҳсони ила дуоларимизни қабул этган, фақат Унгагина давоми...

14:02 / 04.02.2019 7410
  Жавоблар учун манзил muslimaatislom.uz Исломий илмингизни синаб кўринг 1. Савол Қуръонда нечта пайғамбарнинг давоми...

10:15 / 04.06.2017 9081
Исломий илмингизни синаб кўринг 1. Савол Қуръонда нечта пайғамбарнинг исми зикр қилинган а 21 б 29 в 25 г 24 2. давоми...

08:38 / 01.07.2017 19249