Омск шаҳри ва Омск вилояти мусулмонларининг таъзияси

0 2 259

Омск шаҳри  ва Омск вилояти мусулмонлари

марказлаштирилган диний идораси

16 март 2015 йил

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамд бўлсин! Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга , уларнинг оила аъзоларига ва барча саҳобаларига дуруду салавотлар бўлсин!

Бу, Омск шаҳри ва Омск вилояти мусулмонлар уммати муҳтарам Шайх Муҳаммад Содиқ  Муҳаммад Юсуфнинг вафотлари муносабати билан чин юракдан қайғурмоқдамиз.

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф нафақат Ўзбекистонда, балки бугунги  Ислом оламида  катта ҳурматга эга ва замонамиз мусулмонлари учун намуна эдилар.

Мен муҳтарам Шайх ҳазратларини кўпдан бери таниганман. Охирги учрашувимиз 12 декабрь 2014 йилда  Москва шаҳрида ўтказилган  XX – Умумжаҳон Ислом Форумида бўлган эди. Шунда биз улар билан ҳозирги кун Ислом жамиятидаги мавжуд  муаммоларни муҳокама қилган эдик. Ислом динининг муаззам уламоси сифатида фақатгина дин арбоблари эмас, барча одамларга ҳам ўзларининг оқил маслаҳатларини бериб келганлар. У кишининг вафотлари ҳаммамиз учун катта мусибат ва жудоликдир.

Биз, Омск шаҳри вилояти мусулмонлар уммати муқаддас Қуръони Карим оятларини ўқиб, Парвардигори оламдан жаннатидан Шайхимизга муносиб жой беришини илтижо қиляпмиз.

Азиз биродарларимиз, опа-сингилларимиз! Таъзиямизни қабул қилгайсизлар! Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Омск шаҳри ваа вилояти мусулмонлари

 диний идораси муфтийси

Бота ҳожи Бакулин

Баҳам кўринг

Leave A Reply