Олтин куз салати
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салат номини ўқиб, куз фаслидаги дарахтларни олтин тусга буркангани, гўзал бир манзара кўз олдингизда гавдаланган бўлса, ажаб эмас. Бу салатимиз ниҳоятда хуштаъм бўлиб, ҳам салат ўрнида, ҳам бирон бир гўштли таом ва кабобларга гарнир ўрнида ҳам тортиқ қилишингиз мумкин.

 Керакли маҳсулотлар (2-3 порция учун):

1 донадан рангли булғори қалампир 1 та бақлажон 1 та помидор 2 бўлак саримсоқ 1 ошқошиқ ўсимлик мойи 0,5 боғ кашнич ва таъбга кўра туз

 Тайёрланиши:

Иложи борича булғор қалампирини пўсти қалинроғи танлаб олинади, саримсоқдан бошқа ҳамма сабзавотларни кабоб каби сихдан ўтказилади.

Оловда ҳар томони қизартирилиб олинади. Қизартириш жараёнида агар булғор қалампири пишса, унда помидор билан бирга бир четга олиб қўйиб совутасиз, бақлажонни эса яна бироз пишиши ва юмшаши учун темир тандирга (духофкага) 5 дақиқага қўйилади.

Сабзавотлар совугач, ҳар бирини усти тозаланади, булғор қалампирини ичи ҳам уруғидан тозаланади.

Тозаланган сабзавотларни сомон шаклида кесиб, унга майда тўғралган саримсоқни ва кашнични тўғраб қўшиб аралаштирилади.

Дастурхонга тортишдан олдин туз ва ёғ қуйиб аралаштириб, ликопчаларда тортилади.

Туз ва ёғини олдинроқ қўшиб аралаштириб қўйсангиз, суви чиқиб кетиши мумкин.

www.oshxona.uz

Мавзуга оид мақолалар
«Ҳаммамиз Аллоҳникимиз Ҳаммамиз Аллоҳга қайтажакмиз» Бирозгина олдин Ўзбекистон уламоларининг улуғи, давоми...

17:58 / 02.02.2017 4495
                                          Исломдан ҳижрат абадий кулфат     «Ҳижрат» тушунчаси. Ушбу сўз давоми...

11:12 / 14.03.2017 3502
          Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ  Сизу бизни давоми...

06:51 / 18.12.2018 3319
Cингапурлик муслима 67 ёшида исломшунослик бўйича бакалавр илмий даражасига эга бўлиб, болалигидаги давоми...

15:00 / 05.09.2019 2289