Олимларга ўрнак бўлган, Ҳазратим!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўзни олим эмас толиб биларди, Ҳар вақт бардавом илм оларди. Илмга амални ошно қиларди, Толибларга ўрнак бўлган Ҳазратим!   Илм таратмоқнинг ҳар йўлин қўллаб, Зиё улашарди чанқоқ қалбларга. Адашган дилларни Ҳақ томон йўллаб, Рошидларга ўрнак бўлган Ҳазратим!   Китоб таълифида кўп ғайрат қилди, Тушмади қўлидан кетгунча қалам. Бизларга муборак меърос қолдирди, Олимларга ўрнак бўлган Ҳазратим!   Нақшбандга мурид, қалбида Аллоҳ, Тилида истиғфор, қўлида қалам. Уммат қайғусида чекарди алам, Орифларга ўрнак бўлган Ҳазратим!   Турфа хил фитналар урчиган замон, Тўғри йўлни бизга фарқлаб берарди. Йўллай олар эди бир маслак томон, Арбобларга ўрнак бўлган Ҳазратим!   Ярарди халқининг яхши кунига, Ваъзу насиҳат-ла тергаб қалбларни. Сийрати ҳамоҳанг эди сўзига, Воъизларга ўрнак бўлган Ҳазратим!   Бизларга эдингиз беминнат манба, Кўнгилга келганин сўрадик – билдик. Қолдирмай биримиз қилмайин канда, Масъулларга ўрнак бўлган Ҳазратим!   Таълим олган эдик сиздан буни ҳам, Сабр-ла тақдирга бош эгдик, кўндик. Устоз, рози бўлинг биздан, шуни ҳам Айта олмай қолдик сизга, Ҳазратим!  

Отабек Усмонов

Мавзуга оид мақолалар
  Аллоҳ шайтонни жаннатдан  лаънатлаб қувгaн вақти шайтон Аллоҳга шундай деган экан «Мен одамзоднинг 4 томонидан ҳужум қиламан. Олди томонидан чиқиб, бойликка, давоми...

04:44 / 07.03.2017 7597
Субҳоналлоҳ, оппоқ нур ёғар кўкдан, Лаҳзада ўзгарар мезон куйлари. Оқ яктак кийгач ҳам оғочлар ўктам, Борлиққа ярашиб турар бўйлари. Аста гулга дўнар шаффоф давоми...

04:42 / 22.11.2019 2674
embedhttpswww.youtube.comwatchvgE8PqgIQDAfeatureyoutu.beembed

05:58 / 07.06.2017 3510
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак вужудлари тупроққа қўйилгани ҳамон қабрлари зиёрат этила бошланди. Қабр зиёратига келган биринчи одамлар давоми...

23:24 / 28.12.2016 3084