Ўлимдан сўнг…

0 2 992

Нима деб ўйлайсан, сен билан қабрингда қайси амалларинг бўлади? Сериялларми? Бекорчиликларми? Сурат ва журналларми? Эй гуноҳлар ортига сафар қилгучи! Аллоҳ таоло огоҳлантиради:

يَوْمَئِذٍ تُعْرَضُونَ لَا تَخْفَى مِنكُمْ خَافِيَةٌ

«Бас, ўша кунда  кўприкдан ўтасизлар, бирон бир нарсангиз махфий қолмайдир», (Ҳаққо, 18 оят).

Ўша ерда сенга наф берадиган кимса борми? Сенга нусрат берадиган борми? Эй сингил! Ўша ерда ким ёнингда туради? Эй ҳижобга бепаро бўлган! Тор ва сернақш кийимларни кийган!

وَاتَّقُواْ اللّهَ وَاعْلَمُواْ أَنَّكُم مُّلاَقُوهُ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ

«Ва Аллоҳга тақво қилинг, ҳамда билингки, албатта унга рўбарў келурсиз», (Бақара 223 оят).

Дўзах устига қўйилган кўприк қиличдан ўткир, қилдан ингичка. Аллоҳ таоло:

وَإِن مِّنكُمْ إِلَّا وَارِدُهَا كَانَ عَلَى رَبِّكَ حَتْمًا مَّقْضِيًّا

«Сиздан унга яқинлашувчи бўлмаган ҳеч ким йўқ. Бу, Роббинг ҳузуридаги кескин ҳукмдир», деган. (Марям, 71оят).

Уламолар бу оятни дўзах ўтига далил деганлар. Ўша ерда ўтиш қадамини қўясан, тагингда оташ. Кимдир додлаяпти, кимдир куляпди. Ҳаммаёқни зулмат қоплаган. Инсонлардан Аллоҳ сиротга қадамини собит қилганлар бор. Чунки улар, Аллоҳни муроқаба қиладиган, Аллоҳдан қўрқадиган, Аллоҳнинг тоати ила амал қиладиган ва Аллоҳга масият қилишдан узоқлашадиганлар эди.

Аллоҳ таоло дейди:

يُثَبِّتُ اللّهُ الَّذِينَ آمَنُواْ بِالْقَوْلِ الثَّابِتِ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الآخِرَةِ وَيُضِلُّ اللّهُ الظَّالِمِينَ وَيَفْعَلُ اللّهُ مَا يَشَاء

«Аллоҳ имон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собит қадам қилур», (Иброҳим 27 оят).

Ўша ерда намознинг, яхши амалларнинг баҳосини биласан. Ўша маконда Аллоҳни рози қилмайдиган ҳар бир назар ва ҳар бир сўз учун надомат қилинасан. Йиғлайсан, лекин кўз ёш энди наф бермас. Албатта, у нозик тарозу.

وَنَضَعُ الْمَوَازِينَ الْقِسْطَ لِيَوْمِ الْقِيَامَةِ فَلَا تُظْلَمُ نَفْسٌ شَيْئًا وَإِن كَانَ مِثْقَالَ حَبَّةٍ مِّنْ خَرْدَلٍ أَتَيْنَا بِهَا وَكَفَى بِنَا حَاسِبِينَ

«Биз ҳисоб куни учун адолат тарозуларини қўюрмиз. Бирон жонга ҳеч қандай зулм қилинмас. Агар (амал) ачитқи донаси оғирлигича бўлса ҳам, келтирамиз. Ҳисобчиликда ўзимиз кифоя қилурмиз»,(Анбиё 47оят).

Эй ёш синглим! Бу тарозу ҳақида тафаккур қилганмисан? Эй синглим! Ўша тарозуга қўйиладиган гуноҳларинг учун нафсингни тергадингми?

فَمَن ثَقُلَتْ مَوَازِينُهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ

«Кимнинг мезонлари оғир келса, бас, ана ўшалар ўзлари нажот топгувчилардир», (Мўъминун 102 оят) .

Албатта, ўшалар, Аллоҳга бўлган тоатни муҳофаза қилганлар. Албатта, ўшалар, гуноҳ ва маъсиятлардан узоқ бўлганлар.

وَمَنْ خَفَّتْ مَوَازِينُهُ فَأُوْلَئِكَ الَّذِينَ خَسِرُوا أَنفُسَهُمْ فِي جَهَنَّمَ خَالِدُونَ

 «Кимнинг мезони енгил келса, бас, ана ўшалар ўзларига зиён қилибдилар. Жаҳаннамда абадий қолувчи бўлибдилар» (Мўъминун 103 оят).

Тарозуси енгил келган, ана ўша, Роббиси билан бўлган муомалада ёмонлик қилган. Ана ўша, Роббисидан юз ўгирган. Ана ўша, ёмонликлари кўпайиб, яхшиликлари камайган. Маъсиятларинг жаннатилар учун мукофот қилиб берилган: асалдан ҳам ширин, сутданда оқроқ, мискдан кўра ҳушбўй, ким ундан бир хўплам ичса, ундан кейин абадий чанқамайдиган ҳавздан ичишни ман қилиши мумкин. Маъсиятларни ҳозироқ тарк қил! Қандай қилиб ҳақир дунёни, ниҳояси йўқ, боқий охиратдан устун қўясан?! Кенглиги еру осмонларча келадиган жаннатдан сени маҳрум қиладиган гуноҳларга қандай қўл урасан?!

Гуноҳ ва шаҳватларни тарк этишда кучли ирода соҳиби бўлмоғинг лозим. Унутма: Аллоҳ назарларингдан, эшитганларингдан, қалбингдан хабардор. Ҳар бир ҳаракатингга гувоҳ!

Аллоҳ қалбларингиздагини билади. Аллоҳ қалбларидагидан бехабар деб билгувчи мунофиқлар ҳақида саҳобаларимиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраганларида:

— Албатта, улар сиз намоз ўқиганингиздай намоз ўқирлар, рўза тутганингиздай рўза тутарлар. Уларга кечадан сизларга бўлгани бор, лекин улар ёлғиз қолсалар Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга риоя қилмаслар. Гуноҳ ва шаҳватларида бардавом бўлурлар. Бундайларни кўриб, бедор бўлурлар, аҳлидан бирор киши билишини ҳуш кўрмаслар.

Баҳам кўринг

Comments are closed.