Оиладаги қўполлик ва унинг муолажаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мажлис оиладаги қўполлик ва унинг муолажаси масаласини ва унга бағишланган илмий тадқиқотларни кўриб чиқди ва қуйидаги хулосаларга келди.

Оиладаги қўполлик дегандан мақсад: Биринчи:

Оиладаги қўполлик – моддий ва маънавий кучни ношаръий равишда ишга солиб, бошқага озор етказишдан иборатдир.

Иккинчи: Оиладаги қўполлик эрнинг хотинга ва хотиннинг эрга нисбатан, ота-онанинг фарзандларга ва аксинча, қўполлик ишлатишини ўз ичига олади. Шунингдек, у жисмоний, жинсий, оғзаки, дўқ-пўписа, ижтимоий, фикрий қўполликни ҳам ўз ичига олади. Унинг энг хатарли турларидан бири «ор учун ўлдириш»дир.

Учинчи: Оиладаги қўполликнинг сабаблари бўлиб, уларнинг хулосаси қуйидагилардан иборат:

— Диндорликнинг етишмаслиги ва нотўғри тушунча.

— Нотўғри тарбия ва қўпол муҳитда ўсиш.

— Оила ичида ўзаро мулоқот ва маслаҳат маданиятининг етишмаслиги.

— Эр ва хотин орасида турли жабҳаларда, жумладан, фикрий жиҳатдан мутаносибликнинг йўқлиги.

— Камбағаллик ва ишсизлик каби яшаш шароитларининг ёмонлиги.

Тўртинчи: Оиладаги қўполлик оқибатида эр ва хотин, болалар ва жамиятга кўпгина хатарли асоратлар етади.

Шу сабабдан мажлис оиладаги қўполликнинг барча тур ва кўринишлари шариат қайтарган нарса эканини таъкидлайди. Зулм ва озорни ҳаром қилувчи шаръий далиллар эътиборидан қўполликнинг барча турларига яқинлашиш жоиз эмас. Хусусан, раҳм-шафқат, муҳаббат ва сокинлик асосида қуриладиган оилада бу нарсани ишлатиш мутлақо мумкин эмас.

Шу сабабдан мажлис оиладаги қўполликни йўқотиш бўйича Ислом жорий қилган воситаларни яна бир бор таъкидлайди:

1. Диндорлик ва тўғри тарбияни ривожлантириш. Оила ичида ўзаро мулоқот ва маслаҳат маданиятини кучайтириш.

2. Жуфти ҳалолни тўғри асосда танлаш.

3. Зулм, калтаклаш, сўкиш ва хорлашнинг хатарини баён қилишда ваъз ва иршод услубига суяниш.

4. Қўполликни ман қилиш учун икки ҳакам сайлашга ўтиш.

5. Зикр қилинган воситалар наф бермаган чоғда ва эру хотиндан бири қаттиқ туриб олганда талоқ, маҳкама ёки икки ҳакам ҳукми ила ораларидаги никоҳни бузиш.

6. Мажлис мусулмонларга оилада калтаклашдан четда бўлишни тавсия қилади. Зотан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари давомида аёл кишини ҳеч урмаганлар ва «яхшиларингиз зинҳор урмайди», деганлар.

ФАТВО ВА ИЛМИЙ БАҲСЛАР БЎЙИЧА ЕВРОПА МАЖЛИСИ (Ўн тўртинчи сессия (23-27 феврал. 2005 йил. Қарор 148)

Мавзуга оид мақолалар
Чунки турмуш ўртоғингиз вафодор ва садоқатли ёр ҳақида орзу қилган уни ҳеч қачон Биласизми, эркаклар биз аёлларга нисбатан консерватив эскиликка ёпишиб олган давоми...

23:58 / 06.03.2017 10692
      Бугун 19 март 2018 куни муҳташам Наврўз тантаналар уйида Қуръон мусобақасининг Тошкент шаҳри босқичи юқори шукуҳ билан бошланди. Уч мингдан ошиқ ўрин давоми...

00:21 / 19.03.2018 2829
 Оталари Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб Пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилмасларидан олдин оламдан ўтганлар. Оналари Омина бинти Ваҳб Пайғамбаримиз давоми...

10:29 / 20.01.2017 8833
«Қачонки улардан бирига қизнинг хушхабари берилса, ғамаламга тўлиб, юзи қорайиб кетур». «Наҳл сураси» 58оят Воқеани гинеколог аёлдан эшитамиз «Касбим давоми...

06:55 / 21.01.2017 5848