Tools
A+ R A- wide normal
Register Login
  • Skip to content
  • Форум
  • Бош саҳифаsummary
    • Янгиликлар
    • Хабарлар
    • Видео
    • Нашидалар
    • Долзарб мавзу
    • Таҳлил
    • Сара мақолалар
  • Ибодат 
    • Поклик
    • Эътиқод
    • Намоз
    • Рўза
    • Закот
    • Ҳаж
    • Дуо
  • Муслима 
    • Фитрат
    • Либос
    • Ҳулқ
    • Тазкия
    • Амал
  • Оила 
    • Никоҳ ва Талоқ
    • Силаи раҳм
    • Болажонларга набавий васиятлар
    • Оила
    • Фарзанд
    • Қўшничилик
    • Илм
    • Меҳнат
    • Ҳуқуқ
  • Бекажон 
    • Саломатлик
    • Уй юритиш
    • Пазандалик
    • Гўзалик
    • Хунар
    • Насихатлар
  • Кутубхона 
    • Қуръони карим
    • Ўқув зали
    • Китоблар
    • Мақолалар
    • Тарих
    • Адабиёт
    • Ҳадислар
    • Ояти карималар
    • Исмлар маъноси
  • Хизматлар 
    • Қуръон дарслари
    • Қуръон фазилатлари
    • Фиқҳ дарслари
    • Қуръон мусобақаси
    • Шифокор маслаҳати
    • Психолог маслаҳати
    • Педагог маслаҳати
    • Либослар кўргазмаси
    • Фатволар
  • Сийрат 
Биласизми?


ArtCreativeFace Like Button Module
15.01.2012 01:45
Баҳо бериш
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
(3 овозлар)

«Жаннат райҳонлари»

  • Муаллиф:  Abu Muslim
  • Харф хажми харф хажмини кичик қилиш харф хажмини кичик қилиш Харфни катталаштириш Харфни катталаштириш
  • Босма
  • E-mail
  • Биринчи бўлиб фикр беринг!
«Жаннат райҳонлари»

Фарзанд – инсон ҳаётининг мазмуни, насл-насабини давом эттирувчиси, оиланинг мустаҳкам занжири. Яхши, солиҳ фарзанд – ота-онанинг бахт-иқболи, икки дунё саодатига етказувчи дилбанди. Бежизга фарзандлар «жаннат райҳонлари» деб тавсифланмаган. Аммо у одобли, яхши фазилатлар соҳиби, итоаткор ва қобил бўлгандагина ота-онасига раҳмат ва бахт-хурсандчилик келтиради. Акс ҳолда…

Ота-онанинг вазифаси фарзандини дунёга келтиришдангина иборат эмас. Улар ўз фарзандларини ақлли, эс-ҳушли, жисмонан соғлом, диёнатли, эътиқодли, жамият ва миллатга фойдаси тегадиган инсонлар қилиб тарбиялаш ҳақида қайғуришлари керак. Ота-оналар боланинг табиати, хулқ-атвори шу оиладаги муҳитга қараб шаклланишини эсдан чиқармасликлари зарур. Уларнинг вазифаси худди тажрибали табибнинг беморга нисбатан муносабатига ўхшашдан иборат бўлиши даркор.
Донишмандлар бола тарбиясига у ҳали ҳомила ҳолида эканидаёқ киришишни маслаҳат беришади. Бунга қандай эришиш мумкин? Бўлажак онанинг емиши ҳалол, пок бўлиши, у ҳамиша тоза, покиза юриши, кўпроқ Қуръон ўқиши, дуо ва зикрни мунтазам айтиб туришининг туғилажак фарзанднинг келгусида яхши тарбияли, одобли, эътиқодли, чин инсон бўлиб камолга етишида катта фойдаси бор.
Фарзанднинг туғилиши нафақат унинг ота-онаси, балки барча қариндош-уруғлар, яқинлар учун чинакам қувончли ҳодисадир. Шунинг учун у туғилган заҳоти Аллоҳга мақтов ва шукроналар айтиб, бу ҳақда ҳаммага маълум қилинади. Бошқалар ота-онани янги меҳмон билан қутлашади, унга узоқ умр, сиҳат-офият ва эзгу тилаклар тилашади.
Айниқса қиз бола туғилганида кўпроқ хурсанд бўлишингиз лозим. Чунки қиз фарзанд ўша хоандонга яхшилик ва масъудлик олиб келади, хотиннинг баракотлиси илк фарзанди қиз бўлганидир.
Чақалоқ туғилиши билан мусулмон оилаларда унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқомат (такбир) айтилади. Отаси ёки бирорта фазилатли киши хурмо, майизга ўхшаш нарсани чайнаб унинг оғзига суртиб қўйиши ҳам мақбул ишлардан саналади.
Фарзандига чиройли, китобий исмларни қўйиш ҳам ота-онанинг муҳим вазифаларидандир. Ўғил болаларга Абдураҳмон, Абдуллоҳ, Муҳаммад, Абдураҳим каби, қизларга Хадича, Оиша, Фотима, Зайнаб каби чуқур маъноли исмларни қўйиш тавсия этилган.
Фарзанд туғилганида таваллудининг 7, 14, 21-кунлари ёки имкон топилмаса кейинроқ ақиқа нияти билан қўй ҳам сўйилади ва гўшти эҳсон қилинади. Шунингдек, ўғил болалар кичиклигидаёқ хатна қилдирилади.
Фарзандларга олти-етти ёшидан бошлаб ўқиш-ёзиш, илм ўргатишни бошлайсиз, бунда аввал уларга Аллоҳ танитилади, Унинг амр-буйруқлари тушунтирилади. Болага кичиклигидан одоб-ахлоқ ва яхши фазилатлардан тарбия беришга киришиш лозим.
Ўғил болаларга ёшлигидан сузиш, чавандозлик, мерганлик, турли касб-ҳунарлар ўргатилади, қизларга эса кашта, чок тикиш, пазандалик, бола тарбиялаш каби ишлардан таълим берилади.
Фарзандларга кийим, совға, эҳсон беришда улар баравар тутилади, аммо мева ва ширинликларни аввал қизларга улашасиз.
Фарзандларга меҳрибонлик, раҳм-шафқат кўрсатилади, улар билан юмшоқ муомалада бўлинади, сабабсиз тергалмайди. Тез-тез уларни қучоқлаб, бош-кўзини меҳр билан силаб туринг.
Улар билан мунтазам бирга бўлишга ҳаракат қилинг: машғулотлар ўтказинг, ўйинларига аралашиб туринг, ҳазил-мутойиба қилинг, нутқини ўстириш билан шуғулланинг.
Уларни асло қарғаманг, ёмон сўзлар билан сўкманг, баддуо қилманг. Чунки бу нарсалар фасодга йўлиқтириб, оилангизга фақирлик келтиради. Аксинча яхши дуолар қилиб, унга иймон-эътиқод, инсоф, яхшиликлар тиланади.
Ўн ёшга етган ўғил ва қиз болалар алоҳида ётқизилади, чунки бу нарса фитнага сабаб бўлиб қолиши мумкин.
Болаларингизга уларнинг қурби етмайдиган хизмат ва топшириқларни асло бера кўрманг. Чунки улар буни бажара олмай, ёлғон гапиришлари, ҳийла излашлари, ҳатто от-онага осий бўлиб қолишлари мумкин.
Ота-она қарамоғидаги болаларга ўзи еган овқатни едиради, ўзи кийган кийимларни кийдиради, нафақа ва эҳтиёжларини қондиради.
Болаларнинг ҳаққига хиёнат қилинмайди, жонига қасд этилмайди, бўлар-бўлмасга уриб-калтакланмайди.
Қуйида марҳум устоз, таниқли олимларимиздан Салоҳиддин Муҳиддиннинг фарзанд тарбияси борасидаги маслаҳатларини эътиборингизга ҳавола этамиз:
Ёш фарзандларни овқатдан олдин ва кейин қўл ювишга, овқатланишни «бисмиллоҳ» билан бошлашга, ўнг қўл билан ейишга, еб бўлгандан сўнг Яратганга шукр айтишга одатлантиришингиз лозим. Шунингдек, ўнг қўл билан ёзиш, кийим кийганда ўнгидан бошлаш, уйга ўнг оёқ билан кириш, ҳар бир ишни «бисмиллоҳ» билан бошлашга ҳам ўргатинг.
Болаларга тозаликка риоя қилиш, тирноқларини олиш, кийимларини тоза-пок сақлаш, таҳоратхонага кириш-чиқиш тартибларидан таълим беринг.
Фарзандларга холи ҳолда, уялтирмай, бошқалар олдида шарманда қилмай насиҳат қилишингиз лозим. Баъзан шўхлик қилиб, гапингизга қулоқ солишмаса ёки бирор ишда хато қилишса, уларни урмай-сўкмай тушунтиришингиз зарур. Жуда иложи бўлмай қолганида икки-уч кун гаплашмай қўйсангиз, кифоя.
Иложи бўлса, болаларнинг ҳар қайсисига алоҳида-алоҳида ўрин солиб бериш, агар имконияти бўлса қиз ва ўғил болаларнинг хоналарини бўлак қилиб беришимиз даркор. Бу улар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади.
Ўғил-қизларингизга кўчага ифлос чиқмаслик, кўчага одамларга азият-зарар берадиган ахлат, ифлос нарсаларни ташламасликка ўргатинг.
Уларга ёмон, ахлоқсиз болалар билан ҳамсуҳбат бўлишга, улар билан ўйнашга, болаларингизни кўчада сабабсиз, бемақсад туриш ва юришга, сиздан сўрамай узоқ вақт жимиб кетишларига ёки олис жойга кетишларига рухсат берманг.
Фарзандларни уйда ва кўчадаги таниш-нотаниш одамларга «Ассалому алайкум» деб салом беришга, қўни-қўшниларга яхшилик ва ёрдам кўрсатишга, уларга азият етказмасликка, уйингизга келган меҳмонни ҳурматлаш ва уларга хизмат қилишга одатлантиринг.
Ўғил-қизларингизни куфр сўзлардан, бировларни ҳақорат қилишдан, беҳаё ва шалоқ гапларни гапиришдан қайтаринг. Буларнинг ниҳоятда ёмонлигини, бундай ярамас сўз-гаплар туфайли одам қаттиқ гуноҳкор бўлиши ва зарар кўришини мулойимлик билан тушунтиринг. Ўзингиз ҳам бу борада уларга ибрат-намуна бўлинг, чиройли ахлоқ соҳиби эканингизни исботланг.
Фарзандларни қиморнинг турли кўринишлари, қарта, ошиқ, қимор автоматлари ва ўртага пул қўйиб ўйналадиган барча ўйинлардан қайтариш даркор. Қимор бўлмаса ҳам қимматли вақтини беҳуда совурадиган, дарс тайёрлаш ва фойдали машғулотлардан айирадиган баъзи ўйинларни ҳам чеклаш лозим.
Уларнинг ахлоқсиз, беҳаё, фаҳш суратли газета-журналлар, китобларни ўқишларига, жинсий муносабатларни, шафқатсизлик, ахлоқсизлик, ёвузликларни тарғиб қиладиган филм ва томошаларни кўришларига йўл берманг.
Фарзандларингизни сигарет чекиш ва ароқ ичишдан қайтариб, буларнинг инсон соғлиғи ва иқтисоди учун қанчалар зарар келтиришини, кулфатга бошлашини эринмай тушунтиринг. Буларнинг ўрнига мева ва ширинликлар истеъмол қилишга тарғиб этинг.
Ўғил-қизларимизни ҳар қандай ҳолатда ҳам рост сўзлашга, ёлғонни ҳатто ҳазил тариқасида ҳам гапирмасликка, ваъдага албатта вафо қилишга ўргатишимиз лозим. Ўзимиз ҳам уларга бирор нарса ваъда қилсак, олиб беришимиз, бордию бунинг имкони топилмай қолса, уларга тушунтириб, муддатини узайтиришимиз керак. «Ота-она фарзандини «болам, бу ёққа кел, бир нарса бераман», деб чақирсаю аммо бермаса, у ёлғончидир», деган ҳадис бор.
Фарзандларни ҳалол топган молимиздан едириб-ичиришимиз, судхўрлик, пора, ўғрилик, алдамчилик, зулм билан топилган нарсалардан эҳтиётлашимиз лозим. Зеро, бундай маблағлар билан озуқаланган бола бадбахт, итоатсиз, қўрс-қўпол ва ёвуз бўлиб улғаяди.

 

Аҳмад Муҳаммад

Ўзгартирилди 15.01.2012 01:51
Ўқилган: 312 марта
Қуйидаги бўлимга киритилган Фарзанд
Теглар:
  • farzand tarbiyasi
Ижтимоий тармоқлар:
  • Google Buzzга қўшиш
  • Facebookга қўшиш
  • Deliciousга қўшиш
  • Diggга қўшиш
  • Redditга қўшиш
  • StumbleUponга қўшиш
  • MySpaceга қўшиш
  • Technoratiга қўшиш
Abu Muslim

Abu Muslim

Веб-сайт: www.islom.uz

Бошқа мақолалар Abu Muslim

  • Қария аёлнинг Аллоҳга бўлган ишончи...
  • Рима (Бўлган воқеа)
  • Киши камолотида аёл ўрни
  • Қариндошлар орасида никоҳ мумкинми?
  • Никоҳсиз турмуш ҳақида

Ўхшаш мақолалар (теглар бўйича)

  • Фарзанд тарбияси
Бўлимдаги бошқа мақолалар: « Боланинг йиғлаши OTAJON MEN BILAN O’YNAYSIZMI? »

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.

Юқорига чиқиш

 

 

 

 

Янгиликлар

  • Голландияда Исломни қабул қилганларнинг бешинчи конференцияси бўлиб ўтади
  • АҚШда Ислом билан таништирувчи китобларга қизиқиш ортмоқда
  • Франциянинг Мело шаҳрида янги масжид очилди
  • Австралияда мусулмонлар учун ер ажратилди
  • Эронликлар ҳам энди русча гаплашади
  • Ноёб кутубхона ёниб кетди
  • Қуръони Карим португал тилига таржима қилинди
  • Бош вазири ўринбосари...
  • Халқаро мусулмон ёшлар кенгаши Кения ёшларининг қобилиятини оширмоқда
  • Қаззофийнинг ўлими ва халқаро ҳуқуқ

Янгиликлар

  • Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
  • Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
  • Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
  • Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси
  • Қуръони Каримни осмону-фалакда ҳам тинглаш
  • Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
  • Чеченистонда кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон ўқув машғулоти ўтказилмоқда
  • Қуръоннинг электрон нусхаси озарий тилида нашр этилди
  • Форум
hilol.uz © web studiyasi | Muslimaat.UZ. All rights reserved.



  • Паролингизни унутдингизми?
  • Логинни унутдингизми?
*
*
*
*
*

* Field is required