Tools
A+ R A- wide normal
Register Login
  • Skip to content
  • Форум
  • Бош саҳифаsummary
    • Янгиликлар
    • Хабарлар
    • Видео
    • Нашидалар
    • Долзарб мавзу
    • Таҳлил
    • Сара мақолалар
  • Ибодат 
    • Поклик
    • Эътиқод
    • Намоз
    • Рўза
    • Закот
    • Ҳаж
    • Дуо
  • Муслима 
    • Фитрат
    • Либос
    • Ҳулқ
    • Тазкия
    • Амал
  • Оила 
    • Никоҳ ва Талоқ
    • Силаи раҳм
    • Болажонларга набавий васиятлар
    • Оила
    • Фарзанд
    • Қўшничилик
    • Илм
    • Меҳнат
    • Ҳуқуқ
  • Бекажон 
    • Саломатлик
    • Уй юритиш
    • Пазандалик
    • Гўзалик
    • Хунар
    • Насихатлар
  • Кутубхона 
    • Қуръони карим
    • Ўқув зали
    • Китоблар
    • Мақолалар
    • Тарих
    • Адабиёт
    • Ҳадислар
    • Ояти карималар
    • Исмлар маъноси
  • Хизматлар 
    • Қуръон дарслари
    • Қуръон фазилатлари
    • Фиқҳ дарслари
    • Қуръон мусобақаси
    • Шифокор маслаҳати
    • Психолог маслаҳати
    • Педагог маслаҳати
    • Либослар кўргазмаси
    • Фатволар
  • Сийрат 
Биласизми?


ArtCreativeFace Like Button Module
13.07.2011 15:03
Баҳо бериш
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
(6 овозлар)

Исм қўйиш ҳақида

  • Муаллиф:  muslimaat.Uz
  • Харф хажми харф хажмини кичик қилиш харф хажмини кичик қилиш Харфни катталаштириш Харфни катталаштириш
  • Босма
  • E-mail
  • Биринчи бўлиб фикр беринг!

Аллоҳ таоло:

«Уларни ўз оталари исми билан чақиринглар. Ана шу Аллоҳнинг наздида тўғридир. Агар оталарини билмасангиз, улар сизнинг дин қардошларингиз ва дўстларингиздир», деган (Аҳзоб, 5).

Бу оят нозил бўлгунча одамлар бировнинг боласини ўғил қилиб олиб юрганлар. Инсонлар жамиятдаги мавжуд тушунча, урф-одатлар ила иш тутишган. Энди эса, оят нозил бўлиб, бу одатни ботил қилди. Ўз-ўзидан одамларда нима қилиш керақ аввал асраб олинган фарзанд хусусида нима қиламиз, олдинги ишларимиз учун ҳам жавоб берамизми, каби саволлар пайдо бўлади. Ушбу ояти карима ана шу саволларга жавоб бермоқда.

 

«Уларни ўз оталари номи билан чақиринглар. Ана шу Аллоҳнинг наздида тўғридир».

Яъни, асраб олинган фарзандларни асраб олган одамнинг исми билан эмас, ўзининг ҳақиқий отаси исми билан чақиринглар.

 

Имом Бухорий ва имом Муслим ўз китобларида Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан қуйидагиларни ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳнинг мавло — дўстлари Зайд ибн Ҳорисани фақат «Зайд ибн Муҳаммад» деб чақирар эдик. Қуръони Каримнинг «Уларни ўз оталари исми билан чақиринглар. Ана шу Аллоҳнинг наздида тўғридир» ояти нозил бўлганидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайдга:

;«Сен Зайд ибн Ҳориса ибн Шарҳабийлсан», дедилар».

 

«Агар оталарини билмасангиз, улар сизнинг дин қардошларингиз ва дўстларингиздир».

Мабодо, асраб олинган боланинг ҳақиқий отаси ким эканлиги маълум бўлмаса, улар сизга Ислом дини бўйича қардош бўладилар. Дин қардошим, деб мурожаат қилинглар. Ёки дўстларинг бўладилар. Эй дўстим, деб мурожаат қилинглар. Аммо зинҳор, ўғлим, фарзандим, деб мурожаат қилманглар.

Демак, ҳар кимни ўз исми ва ўз отасининг исми билан аташ керак.

 

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, сизлар қиёмат куни исмларингиз ва оталарингизнинг исми ила чақирилурсизлар. Бас, исмларингизни гўзал қилинг», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу:

«Албатта, Аллоҳ қиёмат куни ўз бандаларини сатр қилиш учун одамларни оналарининг исми ила чақирур», деди».

Тобароний ривоят қилган.

Шарҳ: Баъзи бир тоифа одамларни айбини беркитиш учун онасининг исми билан чақирилиши ҳам мумкин экан. Шунинг учун оналарнинг исмлари ҳам гўзал бўлиши яхшидир.

 

Ибн Умар розияллоху анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, Аллоҳ учун исмларингизнинг энг маҳбублари Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир», дедилар».

Муслим, Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

 

Абу Ваҳб ал-Жушаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Анбиёларнинг исмлари ила номланинглар.

Аллоҳ учун исмларингизнинг энг маҳбублари Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир. Энг содиқ исмлар Ҳорис ва Ҳаммомдир. Исмларнинг энг қабиҳи Ҳарб ва Муррадир», дедилар».

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.

Шарҳ: Ҳорис — касб қилувчи, ҳаммом — аҳамият берувчи бўлиб, ҳарб — уруш, мурра — аччиқ дегани.

 

Ўтган ҳадиси шарифлардан яхши исмлар уч даражага бўлиниши аён бўлмоқда:

1. Абдуллоҳ, Абдурроҳман ва шунга ўхшаш Аллоҳ таолога бандалик ва ҳамд маъносини англатувчи Абдурроҳим, Абдуссалом, Ҳамидуллоҳ, Азизуллоҳ каби исмлар.

2. Анбиёларнинг исмлари. Муҳаммад, Аҳмад, Иброҳим, Исҳоқ, Юсуф кабилар.

3. Эзгуликни акс этдирувчи ҳамда ўтган азизлардан қолган яхши исмлар. Саҳобаи киромлар, машҳур имомлар ва Ҳорис, Ҳаммом каби исмлар.

Ўзгартирилди 14.07.2011 13:27
Ўқилган: 617 марта
Қуйидаги бўлимга киритилган Фарзанд
Теглар:
  • farzand
  • ism
Ижтимоий тармоқлар:
  • Google Buzzга қўшиш
  • Facebookга қўшиш
  • Deliciousга қўшиш
  • Diggга қўшиш
  • Redditга қўшиш
  • StumbleUponга қўшиш
  • MySpaceга қўшиш
  • Technoratiга қўшиш
muslimaat.Uz

muslimaat.Uz

Бошқа мақолалар muslimaat.Uz

  • Ифтор пайтидаги дуо
  • Икки нур сочувчини: «Бақара» ва «Оли Имрон» сураларини қироат қилинг
  • Ният ва рўзадорга мустаҳаб амаллар ҳақида
  • «Фотиҳа» сурасининг улуғ фазли
  • Аллоҳнинг таолонинг бандасига берган амрлари

Ўхшаш мақолалар (теглар бўйича)

  • Қиз тарбиясида оталик меҳри
  • Фарзанд тарбияси: Луқмони Ҳакимнинг насиҳатлари I
  • Гўдакка исм қўйиш ва танглайини хурмо ила кўтариш
  • Ота-онанинг одоби ва боласига яхшилиги
Бўлимдаги бошқа мақолалар: « Ота-онага ўлимларидан сўнг яхшилик қилиш Қиз тарбиясида оталик меҳри »

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.

Юқорига чиқиш

 

 

 

 

Янгиликлар

  • Голландияда Исломни қабул қилганларнинг бешинчи конференцияси бўлиб ўтади
  • АҚШда Ислом билан таништирувчи китобларга қизиқиш ортмоқда
  • Франциянинг Мело шаҳрида янги масжид очилди
  • Австралияда мусулмонлар учун ер ажратилди
  • Эронликлар ҳам энди русча гаплашади
  • Ноёб кутубхона ёниб кетди
  • Қуръони Карим португал тилига таржима қилинди
  • Бош вазири ўринбосари...
  • Халқаро мусулмон ёшлар кенгаши Кения ёшларининг қобилиятини оширмоқда
  • Қаззофийнинг ўлими ва халқаро ҳуқуқ

Янгиликлар

  • Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
  • Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
  • Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
  • Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси
  • Қуръони Каримни осмону-фалакда ҳам тинглаш
  • Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
  • Чеченистонда кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон ўқув машғулоти ўтказилмоқда
  • Қуръоннинг электрон нусхаси озарий тилида нашр этилди
  • Форум
hilol.uz © web studiyasi | Muslimaat.UZ. All rights reserved.



  • Паролингизни унутдингизми?
  • Логинни унутдингизми?
*
*
*
*
*

* Field is required