Оила – муқаддас даргоҳ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оила инсон камолотининг бош бўғини, давлат тизимининг энг муҳим институти, жамиятимиз ўзаги, негизидир. Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Маълумки, аждодларимиз яшаган оилага доир анъана, урф-одатлар халқимиз ўтмишининг ойнасидир. Ўтмиш оилаларимиздан иложи борича оила ахлоқи, одоби ва унинг камолоти масалаларни ўрганиш катта аҳамиятга касб этади. Ислом оиланинг раиси, маъсул кишиси, бошқарувчиси этиб эрни тайинлайди. Зеро, улар оилани мустаҳкам сақлашда воситачи вазифасидадирлар. Жумладан, «Нисо» сурасининг 34-оятида «Эркаклар хотинлари устида раҳбардирлар». Бунга сабаб Аллоҳ уларнинг бировларини бировлардан ортиқ қилгани, эркаклар хотинлари ва оилалари учун ўз мол-мулкларидан сарф-ҳаражат қилганларидир. Шарият ҳукмига кўра, эр аввало оиланинг барча молиявий ва маънавий тарафларига жавобгар бўлган, уни четдан бўладиган ҳар қандай ҳуружлардан ҳимоя қиладиган шахсдир. Шу билан бирга бугунги кунимизнинг долзарб мавзуларидан бири бўлмиш қайнона-келин масаласида ҳакам бўлмоқлари лозим. Чунки ўзга хонадонда улғайган ёш қизнинг ўзи танимаган оиласига бориб, ҳаётини давом эттириши бир мунча ноқулайликларни келтириб чиқаради. Йўл қўйган баъзи бир камчиликлари туфайли қайнонасининг берган дашномларига чидай олмаган келинга сабрни ўргатиш, билмаганини ўрганишга имкон яратиб бериш ҳамда онасига бўлган эътиборини аввалгидан ҳам яхшироқ қилиш, оила сардори бўлмиш йигитдан кўп масъулият талаб қилади. Афсуски, баъзи ёшларимиз бундай муносабатларга тўғри ташхис қўя олмай, янги қурилган оилани барбод қилишгача бормоқдалар. Қанча орзу-ҳаваслар ила фарзандларини никоҳлаган ота-оналар ҳам икки ёшни ажратиш ёҳуд уларнинг фарзандларини тирик етим бўлишига рози бўлмоқдалар. Агар йигит ўз оиласига разм солиб, «Ҳеч кимни беъэтибор қолдирмаяпманми, аёлимга совға олдим, аммо онамга ва синглимга-чи ёки мени зимдан кузатаётган онамнинг кўнгли ҳамма нарсадан тўқми?» каби мулоҳазаларни юрита олса, оиласи мустаҳкам бўлар эди. Зеро, қўрғонининг бутунлиги учун атрофидагилардан ҳар қанча миннатдор бўлиб, кўнглини олса, арзийди. Буюк аллома Имом Ғаззолий оиланинг бошлиғи бўлмиш эрнинг итоат этиши лозим бўлган одоб-қоидалар ҳақида сўз юритиб, хотинлар билан яхши яшаб, яхши муомала қилиш, уларга озор бермаслик, азият етказмасдан баъзи қусурларига сабр-тоқатли бўлиш ҳақида уқтиради.
Аллоҳ таоло шундай буюрган: «Улар билан тотув турмуш кечирингиз!» (Нисо,19). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам аёл ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилишни васият қилиб, шундай марҳамат этганлар: «Аёллар ҳаққида Аллоҳ таолодан қўрқинг! Чунки улар сизнинг қўлингиздадир. Хотинларингиз сизга Аллоҳнинг омонатидир.
А. Нажмиддинов Мир Араб мадрасаси мударриси
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил билан ўтирган давоми...

15:38 / 18.11.2016 6207
Кундалик ҳаётимизда қўлланилаётган техника асбоблари ҳаётимиз мазмунига айланган. Уларсиз ташқи давоми...

14:19 / 06.10.2016 4088
Одинахон Муҳаммад Содиқ  Давоми... Мадинаи Мунавварада зиёрат қилинадиган ва ушбу зиёратлар учун кўплаб давоми...

14:24 / 03.12.2017 3080
ҲАЙИТ ПИШИРИҚЛАРИ ЛОЧИРА Ун 150 г, қўй ёғи 10 г, сут 50 г, пахта ёғи 5 г, хамиртуруш 1 г, туз таъбга кўра. 1 дона давоми...

08:11 / 29.11.2016 6776