Оби нон
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Масаллиқ: 1 кг ун, 50 гр хамиртуруш, 2 стакан илиқ сув, 2 чой қошиқ туз.

Тоғорага илиқ сув солиб, хамиртуруш ва тузни эритасиз, унни ва сувни оз-оздан солиб, ўртача қаттиқликда хамир қорасиз, яхшилаб муштлаб пишитиб, тоғоранинг ўзида қолдириб юзига сочиқ ёпиб, устидан кўрпача билан ўраб, иссиқроқ жойга олиб қўясиз.

Кўпчиган хамирни яна муштлаб, 250 - 300 граммли зувалалар ясаб, кўп урвоқ бериб доирасимон - четларининг қалинлиги 2 см, ўртасини эса 0,5 см қилиб ясаймиз. Ҳар бир ноннинг ўртасига чакич уриб, юзига дастурхон ёпиб қўйсангиз, қанзимайди ва хамир яхши тинади. 15 - 20 минутдан сўнг ноннинг орқасини намлаб, қизитилган тандирга ёпиб пиширасиз. Тандир деворида аккумуляция бўлган иссиқлик ва чўғдан таралган инфрақизил нурлар таъсир этганлиги учун нон ғоят хушбўй ва лаззатли чиқади. Дастурхонга бутунлигича патнисда қўйилади ва бевосита ейиш олдидан синдирилади. Хамири ушбу рецепт ҳисобида олиниб, керагича кўпайтирилиб, исталган миқдорда нон ёпиб олиш мумкин.

       
Мавзуга оид мақолалар
2013 йил 1 февралда АҚШдаги муслима аёллар ташкилоти мусулмон бўлмаган аёллар ҳамда ҳижоб киймайдиган муслималарга бир кунга ҳижоб кийишни таклиф қилишди. Бунинг давоми...

07:55 / 09.12.2016 2264
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Бугун Ислом олами ўз осмонидаги бир ёрқин юлдузини йўқотди. Анбиёларнинг меросидан улкан насибага эга бўлган, дин устунларидан давоми...

04:56 / 13.12.2016 2836
 Ҳар бир инсоннинг бош миясида ҳайвонникидан фарқ қиладиган қуйидаги марказлар мавжуд. Уларда ақлфаросат, танқид, уят, ёзишни билиш, гапира олиш, яхшиёмоннинг давоми...

00:59 / 02.02.2017 7946
Савол Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда қандай кўриш мумкин Жавоб Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда кўриш давоми...

09:42 / 20.01.2017 7158