ОБАМА президентлик сайловларида ўзига ғалабани таъминлади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Вашингтон, 7 ноябрь. Барак Обама президентлик сайловларида ўзига ғалабани таъминлади, деб хабар беришади телекомпаниялар. АҚШ Президенти демократ Барак Обама сайловларда ғалаба қозонди ва президентликка яна 4 йилга қайта сайланди.

Американинг етакчи телекомпаниялари, шу жумладан, Си-эн-эн (CNN), Си-би-эс (C-B-S), Эм-эс-эн-би-си (M-S-N-B-C) каналлари Америка аҳолисининг сайлов участкаларида берган овозларини ҳисоблаб чиқиб, бу ҳақда хабар берадилар.

Экспертларнинг таъкидлашига кўра, Оҳаё ва Айёва штатларидаги бюллетенларнинг аҳамиятли қисмини ишлов бериб, ҳисоблаб чиққанларидан кейин, бу ҳақда маълум бўлди. Ушбу штатлар овозлари кандидатлардан бирининг фойдасига ҳал бўлишида роль ўйнади. (Маълумки, бундан илгари кандидатлар деярли бир хил овозларга эга бўлган эдилар.)

Дунёнинг, деярли, барча давлат бошлиқлари Барак Обаманинг АҚШ президентлигига қайта сайланганлиги билан табрикладилар.

 

(Интернет хабарлари асосида) Муслима Робиъа

Мавзуга оид мақолалар
Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда, Фарғона улусининг ҳокими Умар Шайх Мирзо давоми...

15:12 / 13.02.2018 6777
СНАЙПЕР КЕЛИН Тўққизинчи мактуб Дунёда гўдакнинг чулдирашидан кўра тантаналироқ мадҳия йўқ Виктор давоми...

06:00 / 28.03.2017 2976
Бугун дам олиш куни бўлишига қарамасдан ҳар кунгидек эрта уйқудан турдим... Айтганча... Қизалоғим Рима ҳам давоми...

03:45 / 28.11.2016 3932
Умидсизлик ва ўзни ҳақир санаш ҳам талаби илмга тўсиқ бўлади. Эй толиби илм, сиз ҳам, мен ҳам, Бухорию давоми...

09:06 / 31.01.2017 5317