Нуфузли қурултойда Ўзбекистондан вакил иштирок этади

0 208

 

  Бирлашган Араб Амирликларида озчилик мусулмонлар халқаро қурултойи таъсис этилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Мазкур халқаро қурултой 8-9 май кунлари Абу Даби шаҳрида ўтказилиши эълон қилинди. Дастлабки йиғилишда 140 давлатдан 400 дан зиёд вакил қатнашиб, ўз мамлакатида озчиликни ташкил қилувчи мусулмонлар дуч келаётган муаммолар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Анжуманга доктор Али Рошид Нуаймий раислик қилиши ҳамда доктор Муҳаммад Башарий раис ноиби сифатида фаолият олиб бориши маълум қилинган. Доктор Муҳаммад Башарий фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қадрдон дўстларидан биридир.

Қурултой ташкилий қўмитасининг расмий таклифига биноан анжуманда Ўзбекистондан шайх ҳазратларининг қизлари, муслимаат.уз сайти раҳбари Одинахон Муҳаммад Юсуф ҳам қатнашадилар.

 

muslimaat.uz

 

Баҳам кўринг

Leave A Reply