Нордон анор
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фақиҳ Марузийдан ривоят қилинишича, у киши ўз хожаларининг боғида узоқ йиллардан бери ишлар эканлар. Кунлардан бир кун хожа келиб, улардан ширин анор узиб келишини сўради. У киши боғдаги дарахтларнинг биридан анор олиб келиб, кесдилар. Анор нордон чиқди, хожаларининг жаҳли чиқиб: «Ширинини ўзинг еб, менга нордонини келтирдингми?! Ширинидан олиб кел!» – деди. У киши бошқа бир дарахтдан анор узиб келтирдилар, у ҳам нордон чиқди. Хожаларининг ғазаби ортди. Учинчи марта ҳам шу ҳолат такрорланди. Шундан сўнг хожалари улардан: «Сен шириндан нордонни ажрата оласанми?» – деб сўради. У киши: «Йўқ», деди. Хожалари ҳайрон бўлиб: «Қандай қилиб?!» – деди . У киши: «Боғдан ҳеч нарса олиб емаганман, шунинг учун билмайман», – деди. Хожалари: «Нега емайсан?» – деганда, у киши: «Чунки сиз менга изн бермагансиз!» – деб жавоб қилдилар. Хожалари бу ҳақда суриштириб, у кишининг сўзлари ҳақ эканини билди, кўз ўнгида бу киши улуғ кўринди ва унга қизини никоҳлаб берди.

Муслима таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистонидаги муҳандис Муҳаммад Ҳамид Саййид ўзи ихтиро қилган соябонига патент олди. Мазкур давоми...

08:53 / 18.07.2017 13121
Керакли маҳсулотлар 1. Помидор. 2. Туз. 3. Шакар. Тайёрланиши помидорларни яхшилаб ювиб, устидан қайнатилган давоми...

12:18 / 12.02.2017 5049
Баъзи саҳифаларни Қуръон оятлари билан номлаш ҳам ўша оятларга ҳурматсизликдир. Шундан келиб давоми...

05:32 / 20.04.2019 2395
Айни дамда Ҳилолнашр нашриёти анжуманлар залида Юнусобод туман бош имомхатиби Раҳматуллоҳ қори давоми...

12:01 / 30.05.2018 3164