Назарбекда мусобақа бошланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, шу кунларда Қуръон мусобақаси Тошкент вилояти бўйлаб давом этмоқда.

Бугун эса Назарбек туманидаги “Грант” тўйхонасида Зангиота тумани, Қуйи Чирчиқ тумани, Оққўрғон тумани, Ўрта Чирчиқ тумани, Чиноз тумани ва Янгийўл туманларидан аёл-қиз иштирокчилар ўзаро беллашяптилар. Улар жами 27 нафар бўлиб, шундан иккитаси ҳифз йўналиши бўйича мусобақада иштирок этмоқдалар.

Даврани Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов ва Ўзбекистон Республикаси Қуръон мусобақасининг ташкилий ҳайъат раиси Абдулҳаким қори Матқулов очиб беришди. Шунингдек, улар барча иштирокчиларга муваффақият тиладилар.

Хабарлар давомини биз билан кузатинг...

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА

“muslimaat.uz” учун махсус тайёрлади.

 

Мавзуга оид мақолалар
Нима учун Расулуллоҳ алайҳиссаломни севаман 1. У зот алайҳиссалом Роббимнинг суюклиси. Аллоҳ таоло учун давоми...

05:09 / 14.12.2017 2335
Керакли масаллиқлар 2 та олма, 2 ош қошиқ ун, 2 дона тухум, 3 ош қошиқ шакар пудраси, 1 пиёла сут, 1 чой қошиқ давоми...

01:37 / 26.01.2017 3986
Мадинаи мунавварада турилганда кўпроқ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Равзаларига бориб, дуруду давоми...

09:08 / 13.08.2018 4161
Фарзанди бор ҳар бир отаона, албатта, кун келиб ўтиш даври муаммоларига дуч келади. Бироқ ота ва оналарнинг давоми...

08:49 / 11.02.2017 7918