NASA илк бор фақат аёллардан иборат бўлган жамоани очиқ фазога чиқармоқчи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


55 йил илгари Валентина Терешкова тарихдаги илк аёл сифатида фазога чиққан эди. Фақат аёллардан иборат бўлган жамоанинг очиқ фазога чиқиши 2019 йилнинг 29 март кунига режалаштирилган, дея эълон қилди NASA чоршанба куни.
Астронавтлар Кристина Коч ва Энн МакКлен етти соат давомида ўтган йили ёзда ўрнатилган батареяларни алмаштириш вазифаси билан 59-экспедиция иштирокчилари сифатида Халқаро космик станция (ХКК)дан ташқарида “сайр қиладилар”.
АҚШ Миллий Аэронавтика ва Фазо маъмуриятининг маълумотларига кўра, 1998 йилдан бери ХССда 213 марта очиқ фазога чиқилган бўлиб, булар таъмирлаш, янги ускуналарни синовдан ўтказиш ва илмий тажрибалар мақсадида бўлган.
Бугунгача фазога чиққан 500 дан ортиқ кишининг 11 фоиздан камроғи аёллар бўлиб, фазода “сайр қилган”лар эса фақат эркаклар ёки эркак ва аёллардан иборат жамоа бўлган.
2006 йилда фазога чиққан Ануша Ансорий фазога чиққан кишилар орасида ягона мусулмон аёлдир.

Мавзуга оид мақолалар
Бир нарсанинг мавжудлик ва йўқликдан, мавжудлик эса содир бўлишлик ёки азалийликдан холи бўлмаслиги, икки зид нарсанинг жамланиши мумкин эмаслиги ва бир рақами давоми...

19:53 / 14.12.2016 3274
2019 йил ҳаж мавсуми олдидан Маккадаги Масжидул ҳаром ва Мадинадаги Масжиди набавийда умумий тозалаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Жараёнга муҳандислардан давоми...

05:08 / 13.07.2019 1988
Эътиқоддаги хатолар Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Узоқ йиллардан буён юртимиз аёлларида диний билимларнинг заифлиги, унинг таълимотларидан бехабарлиги, шу боис давоми...

23:30 / 28.02.2017 6178
Бугун бошим қотти, етмади ақлим, Мен қандайин ҳам уммат бўлайин Ло ақал бир кунда ўн мартагина, Аллоҳумма солли, дея олмасам. Вақтни топдим турфа таомлар давоми...

06:06 / 21.01.2017 3407