Намознинг аҳамияти
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Намоз мусулмон киши ҳаётининг ажралмас қисмидир. Унинг фойдаларини санаб адоғига етиб бўлмайди. Намознинг манфаати каби аҳамияти ҳам улуғдир. Баъзи кишилар айтганидек, дастлабки мусулмонлар фақатгина иймон калимаси – «Лаа илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ»ни айтиш билан кифояланмаган. Ўша вақтда ҳам намоз ўқиш фарз бўлган. Фақат у вақтда эрталаб ва кечқурун намоз ўқиганлар. Шунингдек, нубувватнинг илк даврида бир йил давомида тунги намоз – таҳажжуд ҳам фарз бўлган. Кейинчалик, яъни Исро ва Меърож воқеасидан сўнг беш маҳал намоз ўқиш фарз бўлди. Бу воқеа билан қисқача танишиб чиқсак, намознинг аҳамияти нақадар улуғ эканини яна бир бор ҳис қиламиз. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломни Маккаи мукаррамадан Қуддуси шарифга кечанинг бир қисмида сайр қилдирди. Сўнг у зотни Байтул Мақдисдан Сидратул Мунтаҳога, ундан сўнг Ўзининг ҳузурига кўтарди. Шунда Ислом умматига бир кеча ва кундузда беш маҳал намоз ўқишни фарз қилди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони каримда бир оят нозил қилиш ила намозни фарз қилиши мумкин эди. Шунинг ўзи ҳам улуғ бир иш бўларди. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ўз ҳузурига кўтариб, сўнг беш маҳал намозни фарз қилди. Бу ҳам намознинг аҳамияти нақадар улуғ эканига ишора қилади. Аслида Меърожда дастлаб бир кеча ва кундузда эллик маҳал намоз ўқиш буюрилган эди. Уммат буни адо эта олмаслигидан ташвиш қилган Мусо ва Муҳаммад алайҳимассаломнинг ҳаракатлари ила Аллоҳ таоло эллик маҳал намозни беш маҳалга қисқартирди ҳамда ким шу беш маҳал намозни ўз вақтида қоим қилса, эллик маҳал намоз ўқиганнинг савобини беришни ваъда қилди. Кўриниб турибдики, намоз жуда улуғ ибодатдир. Намоз ўқиш ниҳоятда муҳим бўлганидан ота-она ҳали балоғатга етмаган фарзандини намоз ўқишга буюриши лозим. Ваҳоланки, намоз ўқиш балоғатга етган кишилар учун фарз бўлади. Имом Дора Қутний Амр ибн Шуъайбдан, у киши отасидан, у киши бобосидан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ёш болаларингизни етти ёшликларида намоз ўқишга амр қилинглар. Ўн ёшга етганларида унинг учун уринглар ва ётар жойларини алоҳида қилинглар», – деганлар. Етти ёшдан, ўн ёшдан намоз ўқишни бошлаган бола балоғатга етганида ҳеч қийинчиликсиз зиммасидаги фарзни адо этаверади. Қолаверса, балоғатга етгунига қадар таҳорат қилиш, намоз ўқишни тўлиқ ўрганиб олиб, бу муҳим ибодатни тўла-тўкис адо этишга тайёр бўлади. Балоғатга етган мусулмон кишилардан фақатгина маълум тоифа кишиларга намоз ўқиш фарз эмасдир. Масалан, телба кишига намоз ўқиш фарз эмас. Шунингдек, аёллардан ҳайз кўрган ва нифослиларга ҳам намоз ўқиш фарз эмас. Беморлардан эса фақатгина имо-ишорага тушиб қолган, бошқа ҳаракатларга қодир бўлмаган кишиларга намоз ўқиш фарз эмас. Юқорида айтилганлардан бошқа барчага бир кеча ва кундузда беш вақт намозни ўз вақтида адо этиш фарздир. Ҳатто туриб намоз ўқишга қодир бўлмаган киши ўтириб ўқийди. Ўтириб ўқишга қодир бўлмаган кишига ҳам намоз ўқиш фарз, бу ҳақида ҳадиси шарифда қуйидагича айтилади: Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Менинг бавосирим бор эди. Бас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан намоз ҳақида сўрадим. Ул зот: «Тик туриб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ўтириб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ёнбошлаб ўқи», – дедилар». Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган. Мана бу ҳам намозни ўз вақтида адо қилишнинг нақадар муҳим эканига далилдир. Албатта, намознинг муҳимлигига ишора қилувчи бундан бошқа далиллар ҳам бисёр. Энг асосийси – намоз ўқишни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло буюрганидир. Аллоҳнинг буюклигининг чегараси йўқ. Буни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Шундай экан, буюк Аллоҳнинг буйруғи ниҳоятда аҳамиятлидир. Ғиёсиддин Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
«Ҳилолнашр» нашриётининг мажлислар залида Ислом.уз портали ҳамда нашриётимиз томонидан ташкил қилинган давоми...

19:34 / 09.12.2017 3362
Бир одам бўлган экан. Юзи хунук, кўрган киши учун ёқимсиз кўринишга эга экан. Шу боис бу одам кўпчиликка давоми...

01:20 / 23.12.2016 2822
Асални халқ табобати тавсия этадиган шифобахш неъматларнинг подшоҳи дейиш мумкин. Асал, бол фақат ширинлик давоми...

06:56 / 25.11.2016 7220
embedhttpswww.youtube.comwatchv3VP7CsjTCBMembed

10:41 / 27.10.2016 5584