Намознинг макруҳлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Намозда қуйидагилар макруҳдир:

  1. Хушуънинг таркига сабаб бўладиган ҳар бир ҳайъат.

«Хушуъ» аъзоларнинг сокин ва қалбнинг Аллоҳ билан бўлишидир.

«Хушуъ» қўрқув билан сокинликнинг бирга қўшилганидир. Мўминлар намоз ўқиганларида Аллоҳ таоло мақоми ҳузурида қалбларини, вужудларини, ҳаракату саканотларини қўрқинч ва сокинлик ўраб олишидир.

  1. Қўлни белга қўйиш.

Қўлни белга тираб туриш мутакаббирлик аломатидир. Намоз эса банда ўзини энг хор тутиши лозим бўлган мақомдир. Ўз Робби ҳузурида гуноҳлари кечирилиши ва сўровлари берилишини хоҳлаган банда қўлини белига қўйиб керилишнинг ўрнига, тавозеъ ила, ўзини хокисор олиб туриши лозим.

  1. Сажда қилиш учун тошларни бир мартадан ортиқ текислаш.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вақтларида масжидлар ердан иборат эди. Шунинг учун сажда қилган одамнинг пешонаси майда тошларга тегиши оддий ҳол эди. Ушбу жумлада ўша даврдаги ҳолат назарда тутилган.

  1. Пешонасига теккан тупроқни артиш.

Албатта, намоз ичида артиш макруҳ. Аммо намозни ўқиб бўлгандан кейин, риёкорликдан четланиш учун пешонага теккан тупроқни дарҳол артиб ташлаш лозим бўлади.

  1. Салласининг пешига сажда қилиш.

Шунингдек, намозхон ўзининг устидаги кийимнинг бирор қисмига сажда қилиши ҳам макруҳдир.

  1. Билакларни ерга тираш.
  2. Сочни турмаклаш.
  3. Кийимни осилтириш ва шимариш.
  4. Имомга хос макон қилиш.

Мисол учун, имомнинг ёлғиз ўзи учун махсус баланд жой қилиб қўйиш макруҳдир. Бу аҳли китобларнинг иши.

  1. Масжидда туриб, меҳробга сажда қилиш бундан мустасно.

Бунда аҳли китобга ўхшашлик йўқ.

  1. Олдиндаги сафда жой бўлатуриб, кейингисига туриш.
  2. Намозхоннинг кийимида, саждагоҳида ва орқа ҳамда остидан бошқа тарафларида ҳайвон сурати бўлиши макруҳдир.

Бу ҳолатларда намознинг макруҳ бўлиши суратга чўқинадиганларнинг ибодатига ўхшаб қолишидандир. Шунинг учун ҳам сурат хорланадиган жойда, намозхоннинг оёғи остида ва ўтирадиган жойида бўлса, макруҳ эмас. Намозхоннинг орқасидаги суратнинг ҳам зарари йўқ. Жумлада «ҳайвон сурати» дейилишидан жонсиз нарсаларнинг сурати бўлса, зарар қилмаслиги англашилади.

  1. Сурат жуда кичик бўлса ёки боши ўчирилган бўлса, майли.

Узоқдан қараган одам нималигини ажрата олмайдиган даражада жуда кичкина суратлар бўлса, намозга зарар қилмайди. Шунингдек, жонли нарсанинг суратида боши бўлмаса ҳам зарари йўқ.

  1. Ўқиладиган нарсани санаш ҳам макруҳдир.

Бу санаш намоз ичидаги санашдир. Намоз ичида сура ва оятларни ҳамда тасбеҳларни бармоқлар ёки тасбеҳ билан санаш мумкин эмас. Тилида айтиб санаш мутлақо жоиз эмас, аммо қалбида ёки бармоқларини турган жойида қаттиқроқ сиқиб санаса бўлади.

  1.  Намознинг вожиб амалларидан бирортасини қасддан тарк қилиш макруҳдир.
  2.  Рукуъга бораётганда ва ундан қайтаётганда икки қўлни кўтариш.
  3. Иккинчи ракъат қироатини биринчи ракъатнинг қироатидан узун қилиш.
  4.  Фарз намозда бир сурани иккала ракъатида такрор ўқиш.
  5.  Қуръондаги тартибга хилоф тартибда қироат қилиш.
  6. Рукуъ ва саждада қироат қилиш.
  7.  Қўл билан кийим, бадан ва соқолни оз миқдорда ушлаб ҳаракат қилиш.
  8.  Бармоқларни бир-бирининг орасига киритиш.
  9.  Кўзни юмиб олиш.
  10.  Беҳожат аланглаш.
  11.  Кўзни осмонга қаратиш.
  12.  Бир оёғини кўтариб туриш.
  13.  Ҳожат қистаб турганда намоз ўқиш.
  14.  Туфлаш.
  15.  Эснаш.
  16.  Саломга ишора билан алик олиш.
  17.  Фарзнинг кейинги икки ракъатида сура ёки оят қироат қилиш.
  18.  Ёниб турган оловга қараб намоз ўқиш.
  19.  Кийимни киймай, елкага ташлаб олиб намоз ўқиш ва бошқалар.
Мавзуга оид мақолалар
 Оилага доир нозик масала ҳисобланган кўпхотинлилик хусусида фикр юритсак. Аниқлик киритамиз оиласи давоми...

11:10 / 17.01.2017 4619
Байрамингиз муборак, азиз устозлар  Касблар ичида энг шарафлиси устоз ва мураббийликдир. Чунки отаона давоми...

11:35 / 14.03.2017 4593
  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал ахлоқларини, инсонлар билан бўладиган муомалаларини, давоми...

14:24 / 05.02.2017 5118
gallery ids28007,28008,28009,28010,28011,28012,28013,28014,28015,28016,28017,28018,28019,28020,28021,28022,28023,28024,28025,28026,28027,28028,28029,28030,28031,28032,28033,28034,28035,28036,28037

15:32 / 26.04.2017 6642