Аёллар оёқларига пайпоқ киймасдан намоз ўқиса бўладими?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Аёллар оёқларига пайпоқ киймасдан намоз ўқиса бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Имом Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимоларнинг қавллари бўйича аёл киши болдирининг чорагини, яъни тўртдан бирини очиб намоз ўқиса, намози намоз бўлмайди.

Ундан озини очиб ўқиса намози жоиз. Ҳанафий мазҳаби бўйича аёл кишининг қадами аврат эмас. Валлоҳу аълам.

САВОЛ. Ўзим олий маълумотли ҳисобчиман. 2003 йилда штат қисқаргани сабабли ишсиз қолганман. Оиламиздагилар пишлоқ пишириб сотиш билан шуғулланишади. Яқиндан бери пишлоқ пишириш жараёнида Россияда ишлаб чиқарилган, номини айнан келтираман: «Сигужние ферменти животного происхождения« кукунидан фойдаланиб пиширилган пишлоқлар шаръий ҳалол ҳисобланадими? Агар ҳаром деб ҳисобланса, мен улар топган маблағдан фойдаланиб бирга яшашим мумкинми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ. Мазкур кукуннинг таркибини ўрганиш керак, агар унга ҳаром нарсалар қўшилмаган бўлса, яхши. Ҳаром нарса қўшилган бўлса, фойдаланиш ярамайди.
Агар ўша нарса ҳаром бўлса, сиз уларнинг бошқа касбидан ўзингиз учун нафақа олиб яшасангиз бўлади. Валлоҳу аълам.
Мавзуга оид мақолалар
Саҳифани «Абу Суфён Мисрий» ёки «Умму Абдуллоҳ» ва шунга ўхшаш тахаллус билан номлаш жоиз. Бунда танглик йўқ. Сабаби қуйидагилар 1. Фейсбукка кирувчилар бу давоми...

09:06 / 13.04.2019 3089
Менинг тикувчилик ҳунарим бор. Бир хонадонда ҳам тикувчи, ҳам шогирд бўлиб хизмат қиламан. Ишимиз гоҳида кўп, баъзида кам, гоҳида 12 кун бўш бўлиб қоламиз. Мен бир давоми...

03:26 / 29.11.2016 3527
Бугун 1февраль Халқаро Ҳижоб куни бўлгани муносабати билан сиз, азизларни чин юракдан муборакбод этамиз. Буюк Аллоҳ  сизларнинг бу ибодатларингизни қабул этсин. давоми...

09:27 / 08.02.2017 4478
1. Намоз Исломнинг иккинчи рукни, ибодатларнинг онаси, тоатларнинг асоси, гуноҳларни ювувчи, ёмонликларни қайтарувчидир. 2. Намоз калимаи шаҳодатдан кейинги энг давоми...

08:37 / 06.12.2016 5183