Намоз мактаб ўқувчиларининг фанларни яхши ўзлаштиришига сабаб бўлмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Вашингтон яқинида жойлашган Parkdale High School мактабида мусулмон ўқувчиларга ўқув соатлари орасида ибодат учун вақт ажратиб берилди. Мактаб директор Шерил Ж.Логан сўзларига кўра, мазкур ташаббус кенгайиб бораётган мусулмон жамоасининг эҳтиёжларига жавобан амалга оширилди.

Бироқ, мактабнинг ўзидаёқ кундалик ибодатларни амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритиш учун мусулмон ўқувчилар ота-оналаридан рухсат олишлари ва асосий фанлардан яхши баҳоларга эга бўлишлари талаб этилади.

Бугунги кунда, тахминан, ўн нафар мусулмон ўқувчилар ҳар куни дарсларини саккиз дақиқага тўхтатиб, ўқув маскани ҳудудининг ўзидаёқ намозларини адо қилиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Яна бир ўқувчи қиз баҳоларини яхшилаш ва гуруҳга қўшилиш учун барча кучларини ишга солган. Аммо бу ҳолат бир нечта насроний муаллимларнинг кайфиятини бузди. Чунки уларнинг кўпчилиги бир вақтлар мактаб насроний муассаса бўлганлигини эсдан чиқаришмаган. АҚШда давлат мактаблари дунёвий ҳисобланади. Лекин шу билан бирга, улар қонун асосида ўз ўқувчиларига диний амалиётга рухсат беришга ҳақли. RT хабар беришича, АҚШда қонунан ҳар ким мактабнинг ўзидаёқ ибодат қилишга ҳақли, фақат унинг ибодати расмий тадбир бўлмаслиги ёки бошқа ўқувчиларнинг ҳуқуқларига зиён етказмаслиги лозим.
Мавзуга оид мақолалар
Исломий ўйинчоқлар дўкони Британия бозорини эгалламоқда  Британиялик муслима аёл мамлакатда илк бор исломий ўйинчоқлар интернетдўконини очиб, Буюк Британия давоми...

11:43 / 17.03.2017 2936
... Устига шаффоф топик билан на миниюбка, на «максипояс» деб бўлмайдиган нарсани илиб олган Қизгина, қаёққа шошиласан, нимани қидиряпсан Тўхта, ҳали кеч эмас, давоми...

04:33 / 22.11.2016 3661
Аёл  беназир мавжудот. Аллоҳнинг яратмишлари ичида ўхшаши йўқ нозик бир ҳилқат. Асрлар бўйи аёл зоти гоҳ мақтов, мадҳиялар қанотида самоларга учирилди, гоҳ давоми...

19:26 / 14.12.2016 2656
Перт шаҳрида бошланган ушбу мусулмон фильмлари форумида мамлакатдаги ва бутун дунёдаги мусулмонларнинг ҳаёти ҳақида суратга олинган 60 та фильм намойиши бўлиб давоми...

01:00 / 14.09.2019 3178