Нажотга эришаман десангиз…

0 2 062

  • ? Нажотга эришаман десанг, кунингни Бомдод намози ва эрталабки азкорлар билан бошла!

?Истиғфорингни кўпайтир, токи шайтон ўз жонига қасд қилсин.
? Дуодан узилиб кетма, чунки у нажот арқонидир.
? Ёдингда бўлсин, фаришталар ҳар бир сўзингни ёзиб оладилар.
? Бўронда қолиб кетсанг ҳам яхшиликка йўй.
? Бармоқларнинг энг гўзали- тасбеҳ ўгирганидир.
? Қайғуга учраб, ғамга ботиб кетсанг, «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» дегин.
? Пулингга фақирларнинг дуосини ва бечораларнинг муҳаббатини сотиб ол.
? Ҳошиялик билан қилинган узун сажда, гуллаб-яшнаган қасрлардан-да афзалдир.
? Бир сўз айтишдан олдин фикрла, яна қотил сўз бўлиб қолмасин.
? Мазлумнинг дуосидан ва маҳрум этилганнинг кўз ёшларидан эҳтиёт бўл.
? Китоблар, газеталар, журналларни ўқишдан аввал Қуръони Каримни ўқи.
? Ўзингни тоат ибодатга бағишла, чунки нафс ёмонликка буюради.
? Ота-онангнинг қўлларидан ўп, розиликларига эришасан.
? Сенинг эски кийимларинг фақирлар учун янгидир.
? Ғазабланма! Ҳaёт сени тасаввурингдан ҳам қисқадир.
? Кучлиларнинг энг кучлиси, бойларнинг энг бадавлатлиси «АЛЛОҲ АЗЗА ВА ЖАЛЛА» сен биландир.
? Маъсиятлардан қайтиш эшигини қулфлама.
? Намоз бу, сени мусибатлардан ва қийинчиликлардан асраб авайловчи яхшиликдир.
? Ёмон гумонлардан йироқ бўл, шундагина таскинлик топасан ва тинчликда ором оласан.
? Ҳамма ғам-қайғуларингнинг сабаби «АЛЛОҲ»дан ўзингни олиб қочишингдир. У Зотга яқин бўлиб, қабул эт.
? Намоз ўқи, намоз сен билан қабрингга киради.
? Туҳмат қилаётган шахсни кўрсанг, унга «Аллоҳдан қўрқгин» деб танбеҳ бер.
? «Мулк» сурасини ўқишинг давомий бўлсин, чунки у нажотингдир.
? Намозидан хушуъликни ва кўзидан ёшини йўқотган одам, маҳрум инсондир.
? Барча муҳаббатинг «АЛЛОҲ» учун бўлсин.
? Сенга туҳмат қилувчини кечиргин. Чунки у сенга ҳасанотларини ҳадя қилди.
? Намоз, тиловат ва зикр кўкрагингда гуллаган маржондир.
? Ким дўзах оловини эсласа, маъсиятларга бошловчи баҳоналарга сабр қилади.
? Амалларинг тоғдек бўлишини истасанг «дебди, деди» ларни бас қил.
? Намозда сендан талаб қилинадиган энг кичик нарса бу, намозингни хушуъ билан ўқишингдир.
? Қуръонни бошингда кўтариб юр, ундаги бир оятни ўқишинг дунёдан ва ундаги барча нарсалардан-да хайрлироқдир.
? Ҳаёт гўзалдир, сен иймонинг билан унданда гўзалроқсан.

манба: @ilm_maskani

Баҳам кўринг

Leave A Reply