Қатлама хамир (Муза)

0 3 743

Қатлама хамир (Муза)

Қатламали хамир (рус: слоеное тесто; eng: puff pastry) бир неча қаватлардан иборат бўлиб, кўпгина ширали ва ширасиз пишириқларда ишлатилади. Хамирни тайёрлаш жараёнида уни бир неча марта буклаб, таркибидаги ёғи эриб, қаватларни қўшилиб кетишини олдини олиш учун совутгичда бир неча бор музлатиб олинади. Тайёрланиши оддий бўлса ҳам, бироз вақт талаб қилади. Шунга қарамасдан бу хамир пишириқларга жуда енгил ва ўзгача таъм беради.

МАСАЛЛИҚЛАР:

700 гр ун, 1 ст сув, 0.5 чой қошиқ туз, 1 чимдим лимон кислотаси, 200 гр сариёғ (ёки маргарин)

  1. Совутгичдан эндигина олинган сариёғни 5-6 ош қошиқ ун билан қориштирамиз.

Қўшимча: Бу жараённи блендерда қилса ҳам бўлади.

2. Унга қориштирилган сариёғни кичик шар шаклига келтириб олиб, пишириқ қоғози ёки целофанга ўраб, музлатгичга қўямиз.

3. Ун, сув ва тузни аралаштириб…

4. …хамир қорамиз.

5. Хамирни тўрт тарафини ёйиб олиб,

6. …ўртасига музлатгичдан олинган сариёғни қўямиз.

7. Кейин бир тарафини…

8. …сўнгра иккинчи…

9. …учинчи ва тўртинчи тарафларини яхшилаб ёпамиз.

10. Хамирни жувада озроқ очиб оламиз.

Муҳим: Сариёғнинг эриб кетиши олдини олиш учун бундан кейинги қадамларни тезлик билан бажариш керак бўлади.

11. Ёйилган хамирни бир тарафини марказга қаратиб буклаймиз.

12. Сўнгра иккинчи тарафини ҳам марказга олиб келамиз.

13. Хамирни икки буклаб, целлофанга ўраб, 1 соатга совутгичга қўямиз. Ишингиз тезлашишини истасангиз. хамирни музхонага  қўйишингиз ҳам мумкин.

14. Совутгичдан олинган хамирни ёйиб 4 га буклаш жараёни (10-13 қадамлар) яна 3 марта такрорланади. Ҳар буклагандан кейин хамирни 1 соатга совутгичга қўйилади.

15. Хамирни охириги қаватлаш босқичида 4 га эмас 3 га букланади.

Бунинг учун совутгичдан олинган хамирни ўзингизга қаратиб олиб, энига бироз кенгайтириб оласиз.

16. Кейин хамирни ёни билан ўзингизга қаратиб олиб…

17. …бўйига жувада ёйиб оласиз. Ўлчамлари тахминан 25см Х 50см.

18. Хамирни икки тарафини устма-уст ёпиб…

19. …буклаб оламиз.

ҚЎШИМЧА: Тайёр бўлган хамирни бироз совутгичда ушлаб, кейин ишлатишингиз ёки яхшилаб ёпиладиган идишга солиб, музхонада керак бўлгунга қадар сақлашингиз мумкин.

Баҳам кўринг

Comments are closed.